Ижтимоий тармоқда "Аукционда ҳозир савдо бўлаётган бу авторақам қандай қилиб берилган ва машинага тақилган" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Аукционда ҳозир савдо бўлаётган бу авторақам қандай қилиб берилган ва машинага тақилган" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда "Аукционда ҳозир савдо бўлаётган бу авторақам қандай қилиб берилган ва машинага тақилган" сарлавҳаси остидаги бир неча видео лавҳа ва фотосуратлар тарқалди.

Ижтимоий тармоқ

Хабарларда, оқ ва қора рангли "Малибу" русумли транспорт воситаларида 30 Z 777 ZZ давлат рақам белгиси ўрнатилган ҳолати акс этган.

Айни вақтда Авторақамлар онлайн аукционида 30 Z 777 ZZ давлат рақам белгиси иштирокчилар томонидан онлайн тарзда ўйналиб, рақам Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБда сақланмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ушбу давлат рақами белгиси белгиланган тартибда, яъни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сон қарорига асосан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг 2020 йил 7 ноябрдаги мурожаатига асосан аукцион савдоларига Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан қўйилган.

Аукцион савдолари якунига кўра ғолиб деб топилган фуқаро белгиланган тартибда тўловларни амалга оширган ҳолда 30 Z 777 ZZ давлат рақам белгисини Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимидан автотранспорт воситасига расмийлаштириб олиши мумкин.

2021 йил 4 январь куни соат 14:10 ҳолатига ушбу номер аукцион савдоларида ўйналаётганлигини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқда тарқалган асоссиз хабарлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тармоқ обуначиларидан асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантирамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page