Ижтимоий тармоқда "2021 йил 1 январдан яна яқинни ёритувчи чироқ ёқиб юрилади. Қонун кучга киради" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "2021 йил 1 январдан яна яқинни ёритувчи чироқ ёқиб юрилади. Қонун кучга киради" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 15 декабрь куни ижтимоий тармоқда "2021 йил 1 январдан яна яқинни ёритувчи чироқ ёқиб юрилади. Қонун кучга киради" сарлавҳаси остидаги овозли хабар тарқалди.

Хабар юзасидан ИИВ ЙҲХББ қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳақиқатдан ҳам, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 138-бандида “Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 460-сон қарори 2-бандида 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилган.

Ушбу масала юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ўз фикр мулоҳазалари мавжуд бўлиб, тегишли таклифлар тайёрланган ва ушбу йўналишда чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Ўйлаймизки, белгиланаётган чора-тадбирлар халқ манфаатларига хизмат қилади.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page