Ижтимоий тармоқда "Ҳаётини хавфга қўйиб видеога тушиш мода бўлдими?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Ҳаётини хавфга қўйиб видеога тушиш мода бўлдими?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 15 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Ҳаётини хавфга қўйиб видеога тушиш мода бўлдими?" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада об-ҳаво шароити ёмонлашиб қор ёғганлиги, ерлар музлама бўлганлигига қарамасдан "Малибу", "Спарк" ва "Ласетти" русумли бир неча транспорт воситалари ҳайдовчилари Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Дониш кўчаси бўйлаб гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлиги, "Спарк" русумли, 01 С 503 JB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси ва "Ласетти" русумли автомобиль йўловчиси транспорт воситасининг ён ойнасидан тана қисмини чиқариб, ўзи ва атрофдаги бошқа ҳаракат иштирокчилари саломатлигини хавфга қўйганлиги ҳолати акс этган.

ИИВ ЙҲХББ

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, фуқаро С.Т.га тегишли бўлган "Спарк" русумли, 01 С 503 JB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган, Х.Т. билан профилактик суҳбат олиб борилди ва белгиланган тартибда чора кўрилди. Видео лавҳада акс этган бошқа қоидабузар ҳайдовчи ва йўловчилар бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page