Ижтимоий тармоқда "Ҳайдовчи ЙПХ ходимини машина капотида судраб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
ИИВ ЙҲХББЖорий йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқда "Ҳайдовчи ЙПХ ходимини машина капотида судраб кетди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 4 январь куни соат 10:15ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳрисабз ва Ўзбекистон овози кўчалари кесишган чорраҳада, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Й.Қосимходжаев "Нексия" русумли, 01 О 412 JB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл белгисига амал қилмасдан ортга қайрилиб олган вақтида тўхташ ишорасини берган.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. Миробод тумани, А.Темур ва С.Азимов кўчалари кесишган чорраҳада қоидабузар ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ ходимининг устига автомобилини бошқарган ва ходим автомобиль капоти устида осилиб қолган ҳолатда 10-20 метр масофага ҳаракатланган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган.
Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135 ва 194-моддалари тартибида баённома тузилиб, автомобиль ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари давом этмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган қоидаларга риоя этиб, тартибга солувчининг ишораларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати