Ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда бодикамерасиз ГАИ ходими” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда бодикамерасиз ГАИ ходими” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 2 декабрь куни ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда бодикамерасиз ГАИ ходими” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 2 декабрь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш профилактик тадбири давомида қарздорлиги ўз вақтида тўланмаган ҳайдовчилар аниқланиши бўйича иш ташкил этилган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Ж.Файзиев ҳам ушбу тадбирга жалб этилиб, хизматни бодикамерасиз олиб борганлиги ҳолати фуқаро М.М. томонидан олинган видео лавҳада акс этган. 

Ижтимоий тармоқ
Ижтимоий тармоқ

Видео лавҳа фуқаро М.М. томонидан ижтимоий тармоқда тарқатилган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page