Ижтимоий тармоқда "Қарши шаҳрида ГАИ автомашинаси ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Қарши шаҳрида ГАИ автомашинаси ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

ИИВ ЙҲХББ

Ижтимоий тармоқда "Қарши шаҳрида ГАИ автомашинаси ёниб кетди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 16:50ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган вилоят ҳокимлиги биносининг рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Оймуродов бошқарувидаги "Ласетти" русумли махсус хизмат автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ижтимоий тармоқ

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин тез фурсатларда бартараф этилган. Транспорт воситасининг двигатель ва капот қисми зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Report Page