Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларида илмий унвонларга талабгорлар махсус имтиҳон топширадилар

Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларида илмий унвонларга талабгорлар махсус имтиҳон топширадилар

https://t.me/akademik_burchak
Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаларида илмий унвонларга талабгорлар Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари фанидан махсус имтиҳон топширадилар.

Махсус имтиҳон ОАК томонидан белгиланган муассасаларда ўтказилади.

Махсус имтиҳонни қабул қиладиган муассасада муассаса раҳбарининг буйруғи билан ОАК билан келишилган ҳолда икки йил муддатга махсус имтиҳонни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия илмий даражага эга бўлган камида етти нафар аъзодан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзолари таркибининг ярмидан кўпини фан доктори илмий даражасига эга бўлган мутахассислар ташкил қилиши лозим.

Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.

Махсус имтиҳонни қабул қилиш сессия шаклида февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида белгиланган режа асосида ўтказилади.

Махсус имтиҳон саволлари қуйидаги йўналишда тузилади:

биринчи савол — имтиҳон топширувчи фаолият кўрсатаётган соҳада Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти бўйича;

иккинчи савол — Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва методологиясига имтиҳон топширувчи олиб бораётган илмий изланишлар ёки касбий фаолиятининг мувофиқлиги бўйича;

учинчи савол — махсус фан дастури бўйича эркин савол.

Махсус имтиҳон натижаси имтиҳонда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг учдан икки қисмининг овози билан «ўтди» ёки «ўтмади» тарзида баҳоланади. Овоз бериш очиқ ва ошкора амалга оширилади.

Махсус имтиҳонни муваффақиятли топширган талабгорга ўн кун ичида имтиҳонни муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжат комиссия раиси ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва беш йил муддатда амал қилади.


@akademik_burchak да қолинг 🛋


Report Page