«Ижтимоий ҳимоя шунчаки қўллаб-қувватлашга эмас, имкониятларни ривожлантиришга йўналтирилиши керак» — экспертлар «камбағаллик иқтисодиёти» омилларини муҳокама қилди

«Ижтимоий ҳимоя шунчаки қўллаб-қувватлашга эмас, имкониятларни ривожлантиришга йўналтирилиши керак» — экспертлар «камбағаллик иқтисодиёти» омилларини муҳокама қилди

https://t.me/aoka_uz


Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Камбағаллик иқтисодиёти» мавзусида «давра столи» ташкил этилди. Тадбир модераторлиги вазифасини SmartGov consulting ижрочи директори Азиза Умарова бажарди.

Спикерлар — Инвестиция ва ташқи савдо вазири ўринбосари Олимхон Рустамов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов, БМТ ривожланиш дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска, Франция тараққиёт агентлигининг Ғарбий Болқон/Яқин Шарқ/Осиё бўйича директори Филипп Орлианж.

Коронавирус пандемияси инқироз даврида ҳаммадан кўп камбағаллик чегарасида яшаётган одамлар қийналишини амалда кўрсатди. Аҳолининг турли қатламлари орасидаги молиявий тафовутни қисқартириш бўйича халқаро даражада кўрилаётган чора-тадбирларларга қарамай, қашшоқлик қамрови сезиларли даражада катта. Айнан шунинг учун камбағалликни барча шаклларда бартараф этиш инсоният қаршисида турган жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов ўз чиқишида Ўзбекистонда 2016 йилга қадар камбағаллик билан боғлиқ саволлар кўтарилмаганини таъкидлади. Илк маротаба бу муаммо президент томонидан 2020 йилда очиқчасига кўтарилди. Уни ҳал этиш бўйича аниқ мақсадлар белгиланди. У, шунингдек, Ўзбекистон ижтимоий тенгсизликка барҳам бериш бўйича қатъий қадамларни қўяётганини таъкидлади. Хусусан, бу йўналишдаги дастлабки ва муҳим босқичлардан бири Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташкил этилиши бўлди. Ушбу муаммога таълим, атроф муҳит, гендер тенглиги, тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини қамраб олган комплекс ечим топиш аҳамиятига урғу берилди.

Хусусан, 2015 йил сентябрдаги БМТ барқарор ривожланишга оид саммитида қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясига мувофиқ, шунингдек, 2030 йилга қадар БМТ глобал кун тартибини барқарор ривожлантириш мақсадларини босқичма-босқич амалга ошириш тизимли ишини ташкиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг 20 октябрида барқарор ривожланиш соҳасида 16та Миллий мақсад ва улар билан боғлиқ 127та вазифа 2030 йил муддатига қадар белгиланди. Уларнинг биринчиси – ижтимоий заифликни қисқартириш. Расмий статистикага кўра, 2020 йилда миллий камбағаллик чегарасида яшаётган аҳоли улуши 2010 йилдаги 17,7 фоиздан 11,5 фоизгача камайди.

Кўриниб турганидек, муаммо ҳали ҳам бор. Шундан келиб чиқиб, «айлана стол» доирасида ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминот: жамиятнинг камбағал ва заиф қатламларини ҳимоя қилишда давлатнинг ролини қайта кўриб чиқиш, аҳолининг заиф қатламларига йўналтирилган харажатлар ва сиёсат, давлат бошқаруви институтларининг барқарорлиги сингари масалалар муҳокама этилди.

БМТ ривожланиш дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларининг асосий ғояси — ҳеч кимни ортда қолдирмаслик. Айнан шу боис, камбағалликни йўқотиш масалаларида биринчи навбатда инсон капиталига эътибор қаратиш зарур. Бугун инсонни муҳтожлик ҳолатидан олиб чиқишнинг ўзи етарли эмас. Ижтимоий ҳимоя шунчаки қўллаб-қувватлаш эмас, имкониятларни кенгайтиришга йўналтирилиши лозим. Бундай ёндашув олға ҳаракатланишга ёрдам беради.

«Биз Ўзбекистон бу йўналишда тўғри сиёсат юритаётгани ва инсоний қадриятларни биринчи ўринга қўяётганини кузатишдан мамнунмиз», — деди у.

Франция ривожланиш агентлигининг Ғарбий Болқон/Яқин Шарқ/Осиё бўйича директори Филипп Орлианж ўз нутқида камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишларга пандемия ҳали давом этаётгани ва иқлим ўзгаришлари шароитидан келиб чиқиб ёндашиш кераклигини таъкидлади. Чунки бу воқеликлар биринчи навбатда аҳолининг заиф қатламларига таъсир кўрсатади. У кейинги инқирозни кутмасдан, ҳозир ишлаш кераклигини айтди. Пандемия кўплаб ислоҳотлар, хусусан, солиқ соҳасида ҳам даромадларни тенг тақсимлаш соҳасида ўзгаришлар заруратини намоён этди. Ўзбекистон бу йўналишда жуда тўғри ва мақсадли қадамларни қўймоқда. Агар барқарор ривожланиш мақсадларига кўра, “Ҳеч ким ортда қолмайди” шиорига асосланадиган бўлсак, шу масалалардан келиб чиқиб қарор қабул қилиш керак.

Report Page