Ижро аппарати етакчи мутахассиси / Ведущий специалист Исполнительного аппарата
СBU moderatorМажбуриятлар:
- Марказий банкнинг тегишли буйруқ, фармойишлари ва Марказий банкка келган, жўнатилган хат-ҳужжатларнинг рўйхатга олиниши ҳамда назоратга олинганларининг бажарилиши натижалари бўйича Республика Марказий банкига чораклик, йиллик ҳисобот ва таҳлилий маълумот тақдим этиб боради;
- Марказий банкнинг тегишли буйруқ, фармойишлари ва Марказий банкка келган, жўнатилган хат-ҳужжатларнинг рўйхатга олиниши ҳамда назоратга олинганларининг бажарилиши натижалари бўйича Республика Марказий банкига чораклик, йиллик ҳисобот ва таҳлилий маълумот тақдим этиб боради;
- Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари томонидан ишлатилган Марказий банк Бошқаруви қарори, Марказий банкнинг буйруқ, фармойиш, фирма бланклари бўйича ҳар чорак, йиллик ҳисобот тайёрлайди;
- Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари томонидан яроқсиз ҳолга келтирилиб, Ижро аппаратига топширилган Бош бошқарманинг буйруқ, фармойиш, фирма бланкларини йилда бир маротаба далолатномага асосан комиссия аъзолари иштирокида бекор қилади;
- Таркибий бўлинма билан биргаликда оддий назоратли ҳужжатларни, раҳбарият топшириқларини ўз вақтида ва талаб даражасида таъминлайди;
- Келган ҳужжатларни барчасини ўз вақтида кўриб чиқади ва Бош бошқарма бошлиғига тақдим этади. Раҳбар томонидан кўриб чиқилган ва ижрочига топшириқ билан йўлланган ҳужжатларни тартибга мувофиқ етказилишини назоратга олади.
Талаблар:
- Маълумоти: Олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши лозим.
- Хорижий тилларни билиш даражаси: рус тили - келаётган хат ва ҳужжатларни ўрганиш ва уларга саводли жавоб беришда фойдаланилади.
- “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “"Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фармойишларини ҳамда банк фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини билиши талаб этилади.
- Барча хат ва ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида, грамматик ва орфографик хатоларсиз ёзишни билиши лозим.
- Wоrd, Ехсеl прогаммаларида ишлай олиши шарт.
- Компьютер, принтер (лазерли ва оддий), сканер, факс ва бошқалардан фойдалана олиши керак.
Иш жадвали:
Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар