Ижро аппарати етакчи мутахассиси

Ижро аппарати етакчи мутахассиси

СBU moderator

Мажбуриятлар: 

  • Бош бошқармага келиб тушган ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатларни рўйхатдан ўтказади, уларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилади, жавоб хатларини бириктиради, шунингдек, уларнинг ҳисобини юритади ҳамда чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик ҳисоботларни тайёрлайди.
  • Бош бошқарманинг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда тижорат банкларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда услубий ёрдам кўрсатиш.
  • Мурожаатларни таҳлил қилиш ва Бош бошқарма раҳбариятига кўриб чиқиш учун маълумот тайёрлаш.

Талаблар:

  • Маълумоти: Олий (молия-иқтисод, банк иши)
  • Давлат тилини мукаммал билиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус (ўрта) – мурожаатларга тўғри ва сифатли жавоб хатлари тайёрлаш мақсадида фойдаланади.
  • MS Office (Word, Excel, PowerPoint,Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, банк соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари, Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, компьютер техникасидан мукаммал фойдаланишни билиши лозим.







Report Page