Ижодкорлик курси

Ижодкорлик курси


Алберт Эйнштейн шундай деган: "Ижодкорлик юқумли! Уни бошқаларга узатинг".


Эҳтимол, ижодкорлик сӯнгги бир неча ӯн йилликлар давомида инсоният учун содир бӯлган энг яxши вирусдир. Ва яна бир катта савол: Инстаграмда кимнинг саҳифасига обуна бўлиш лозим классик банкирникигами ёки ижодкор боғбонникигами? Биз ҳаммамиз янги ғояларни, жасоратни ва фикрлаш эркинлигини ёқтирамиз. Баъзан маълум бир янгилик қийматини дархол баҳолаш қийин, аммо ёнидан шунчаки ўтиб кетиб болмайди.


Аналитиклар ижодий иқтисодиёт даврида нима қилишлари керак? Жавоб: ижодкорликни ривожлантириш.


1-усул

Қарор қабул қилишдан ёки янги лойиҳани амалга оширишдан олдин, ӯзингизга қуйидаги 5 та оддий саволни беринг:

1. Буни бошқача қилсам бўладими?

2. Бошқа соҳалардан нима олишим мумкин?

3. Маҳсулотим ёки фаолиятимнинг қийматини қандай оширишим мумкин?

4. Якуний натижа учун хеч қандай зарар кӯрмасдан нимадан воз кеча оламан?

5. Иш тартибини ӯзгартира оламанми ва бундан қандай натижа чиқади? 


2-усул

Ӯзингизга сайр қилишга руxсат беринг: лойиха махсулдорлиги, узлуксиз фаолият ва ҳаёлингизда лойиҳа ичида болишга боғланиб қолманг. Агар бурнингиз остида инқироз мавжудлигини хис қилсангиз, ҳикоя оxиридан бошланг. Шундай қилиб, сизда ажойиб маҳсулот бор: қандай қилиб бу қадар зор бӯлиб чиқди, униг озига xослиги нимада, одамлар бу хақда қандай билишди?


3-усул

Тасодифий фикрларни ёзиб олинг. Сиз ички мулоқотни ва фикрлар оқимини тӯxтата олмаяпсизми? Ҳамма нарсани кузатиб, қимматли нарсаларни ёзиб олишни ӯрганинг. Миянгиздаги фикрлар тартибсизлигини камайтириш учун лавҳаларни секинлаштирилган холда ёки бир «секин» ҳайвонни тасаввур қилинг. Бу эса стресс даражасини пасайтиради ва ижодкорликни топиш мумкин бӯлган тӯғри тӯлқинга йуналтиради.



https://t.me/Ishbilarmonlar




Report Page