Избоскан туманида яна бир бунёдкорлик иши фойдаланишга топширилди

Избоскан туманида яна бир бунёдкорлик иши фойдаланишга топширилди


Андижон вилояти Избоскан тумани Пастқишлоқ-Чувама қишлоғидаги Автомобиллар ва пиёдалар фойдаланиши учун мўлжалланган Тентаксой устидан ўтувчи узунлиги 73 метр бўлган кўприк 2020 йил бошларига келиб фойдаланишга яроқсиз ҳолатга тушиб қолган эди. 

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан ушбу кўприк қайта қурилиши режалаштирилган. Режага мувофиқ Андижон вилояти Избоскан тумандаги 4Н1082 Пастқишлоқ-Чувама 11 км с А/Д Андижон-Маданият 5 км Тентаксой устидан ўтувчи узунлиги 73 метр ва эни 10 метр бўлган кўприк қурилиши лойиҳасининг умумий қиймати 6 млрд 734 млн сўмни ташкил этади.

Ушбу лойиҳа қурилиши Андижон кўприклардан фойдаланиш ДУК томонидан 2020 йилнинг июнь ойига тугатилиши режалаштирилган эди.

Жорий йилнинг 4 июнь куни Вилоят раҳбари ушбу манзилга ташриф буйуриб, кўприкни фойдаланиш учун тантанали равишда Избоскан аҳлига топширди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 

Report Page