Июнь ойида ғўза парвариши: Ғўзани суғориш.

Июнь ойида ғўза парвариши: Ғўзани суғориш.

Томчи канал

Ғўзани шоналаш даврида суғориш меъёри енгил тупроқларда гектарига 600-700 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 700-800 м3 бўлиши керак. Ғўза гуллаш даврида эса суғориш меъёри енгил тупроқларда гектарига 900-950 м3, ўрта ва оғир тупроқларда 1050-1200 м3 ни ташкил этиши лозим. Ғўзани чанқатиб қўймаслик учун суғориш олдидан суғориш учун эгат олиш керак. Тупроқ механик таркибини инобатга олиб, суғориш эгатлари узунлигини тўғри белгилаш сувдан самарали фойдаланиш билан бирга ўсимликнинг дуркун ва баравж ривожланишини таъминлайди. Бунинг учун суғориладиган эгатларнинг узунлигини 90 см қатор оралиғида 80-100 метрдан, 60 см ли схемаларда 60-80 метрдан ошмаслик керак. Чунки эгат узун бўлса, охирига етгунча 2-3 суткалаб сув оқади, сув эса исроф бўлади. Суғоришнинг давомийлиги енгил тупроқларда ғўза гулга киргунча 10- 12, ўрта ва оғир тупроқларда 12-14, гуллаш даврида эса мос равишда 14-16 ва 16-18 соатдан ошмаслиги керак. Сизот чуқур жойлашган бўз тупроқларда суғориш сони ўртача 3-4мартани, меъёри гектарига 800- 900 м3 ни ташкил қилади ва суғоришни 14-16 кун оралатиб ўтказиш мумкин. Сизоб чуқурлиги 2-3 метрга борадиган бўз-ўтлоқи тупроқларда ғўза гектарига 700-800 м3 меъёрда 2-3 марта суғорилиб, бу ҳолда суғоришлар орасидаги даврлар 18-20 кунгача узайтирилади.Сизот сатхи 1-2 м чуқурликда бўлганда 20-25 кун оралатиб икки марта суғорилади. Бу йилда кутилаётган шароитда ғўза парваришида сувдан самарали фойдаланишда эгилувчан қувурлар ёрдамида ҳамда эгат орасига плёнка (сув сарфини 10-15%, қатор орасига ишлов беришни 2-3 мартага камайтиради) тўшаб суғоришга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali 

 

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

 

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧

Report Page