Итдан қочган ҳайдовчи тўсиққа урилди

Итдан қочган ҳайдовчи тўсиққа урилди

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг “Кармана-Маликработ” йўналиши бўйича 171 километрида “Дамас” русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи – 1986 йилда туғилган, Кармана тумани, “Маликработ” МФЙда истиқомат қилувчи А.Б. рул бошқарувини йўқотиб қўйиб, бетон тўсиққа урилиши натижасида, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Оқибатда, автомашина йўловчиси – 1968 йилда туғилган, Кармана тумани, “Дўрмон” МФЙда яшовчи фуқаро С.С. СТЭнинг хулосасига кўра, “умуртқа суяги синиш жароҳати”ни олиб, шифохонага ётқизилган.

Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилганда, ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмига тўсатдан югуриб чиққан итни уриб юбормасликка ҳаракат қилган. Афсусуки, юқори тезликда ҳаракатланиб келаётганлиги боис, бошқарувни йўқотиб қўйиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати



Report Page