“Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган кутубхона барча ёшдаги фуқароларга хизмат кўрсатади
Бухоро вилоятида 4-сектор ишчи гуруҳи ҳудуддаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкиллаштириш мақсадида муайян ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан, жорий йил март ойида Бухоро тумани ҳудудидаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сектор раҳбарияти ташаббуси билан янги кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилган эди.
Бугун ушбу кутубхонанинг очилиши бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, ўқувчилар, ёшлар иттифоқи ва ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ёшлар масалаларига масъул бўлган бошқа идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Мазкур кутубхонадан ўзбек ва жаҳон адабиётлари дурдоналари ҳамда болалар адабиёти, тарихий, илмий адабиётлар тўпламларидан иборат 1500 дан ортиқ китоблар жой олган. Эътиборлиси, бу билан маҳалла ёшларига ўзларини қизиқтирган бадиий ва илмий адабиётлардан фойдаланиш имкониятлари яратилди.
Маҳалла фаолларининг билдиришича, ушбу кутубхона нафақат ёшларга балки, барча ёшдаги маҳалла аҳлига хизмат кўрсатади.
Асосийси, аҳолининг яшаш жойи яқинида кутубхона ишлаб турса, бу бебаҳо имконият барчага татийди.
Яна бир гап, мазкур зиё маскани ишга туширилиши натижасида шу ерлик “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз қизлардан бирининг доимий бандлиги ҳам таъминланди.
Бухоро вилояти ДСБ
Матбуот хизмати.