Истеъмолга яроқсиз тузламадан заҳарландилар, вафот этганлар йўқ

Истеъмолга яроқсиз тузламадан заҳарландилар, вафот этганлар йўқ


2019 йил 8 февраль куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи М.П. (исмли аёл) ўз уйида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор маҳсулотини (маринованные) истеъмол қилган ва натижада 8 нафар киши заҳарланган.

Уларнинг 5 нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Уч нафари касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳурматли фуқаролар, уй шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотларини истеъмол қилишда ҳамиша ҳушёр бўлинг, аввало унинг истеъмолга яроқлилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси