Истеъмолда бўлган маҳсулотларнинг хавфи 

Истеъмолда бўлган маҳсулотларнинг хавфи 

https://t.me/UzstandardChannel

Янги маҳсулотни мувофиқлигини баҳолаш, ишлаб чиқариш санаси бўйича ундан намуналар танлаш йўли билан амалга оширилади. Синов натижалари белгиланган меъёрларга жавоб берган тақдирда маҳсулот мувофиқлиги тасдиқланади.

Истеъмолда бўлган (ишлатилган) маҳсулотларни мувофиқлигини баҳолаш жараёнида аниқлаш (идентификациялаш) имконияти бўлмайди ва улар ўз фойдаланиш ресурсига эга бўлиб, улардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши мақсадга мувофиқ эмас (шиналар – йўл қопламаси билан ёмон илашиши, ёқилғи тақчиллигининг ортиши, ички нуқсонлар; электротехник маҳсулотлар – электр токидан шикастланиш, визуал аниқлаш мумкин бўлмаган ички нуқсонлар; тўқимачилик маҳсулотлари – хавфли кимёвий ёки биологик моддалар ёки касалликлар мавжудлиги ва ҳ.к.), ва шунинг учун ҳар бир намунани синовдан ўтказиш зарурати пайдо бўлади.

Мисол учун, тўқимачилик маҳсулотлари иккинчи қўл дўконларидан олинганида мазкур дўкон жавонларига келиб тушишидан аввал дезинфекция қилинади. Буюмларга хавфли токсик модда – формалдегид билан ишлов берилиб, у инсон танасига оддий нафас олиш орқали тушиши мумкин.

Бирон-бир сурункали касалликларнинг қўзғалиши, астма пайдо бўлиши учун дўконда бир мунча вақт бўлишнинг ўзи кифоя қилади. Формалдегиднинг хавфли томони шундаки, у генетик, ва репродуктив тизимга, марказий асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиб, нафас йўлларини, тери қопламларини ва кўзни шикастлайди. Шунингдек, формалдегид  саратон касалига олиб келиши мумкин

Report Page