Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи тайинланди

Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи тайинланди

MoliyaPress

Астанов Зафар Муродиллаевич Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зафар Астанов 1981 йилда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2003 йилда Самарқанд кооператив институти ва 2005 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетларини тамомлаган.

Ўз фаолиятини 2005 йилда Акционерлик-тижорат банк “Пахта банк”нинг Бектемир бўлими Қимматбаҳо қоғозлар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими мутахассиси лавозимида бошлаган.

2006 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси Миробод филиалининг Кредитлаштириш ва инвестицион лойиҳалар бўлими етакчи мутахассиси.

З.Астанов Молия вазирлиги тизимида ўз фаолиятини Истеъмол бозори ва хизмат кўрсатиш соҳаларини молиявий ҳамда нарх орқали тартибга солиш бошқармасининг монополист корхоналар ва табиий монополия субъектларини нарх орқали тартибга солиш мониторинги бўлими етакчи иқтисодчиси сифатида бошлаган.

2010-2019 йилларда ушбу бошқарманинг Халқ истеъмоли моллари, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаларини молиявий тартибга солиш бўлими бошлиғи ўринбосари, кейинчалик Истеъмол бозори, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини молиявий тартибга солиш бўлими бошлиғи.

Тайинловга қадар, З.Астанов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Транспорт, коммуникация ва туризм соҳаларини комплекс таҳлили, молиявий ва нархларни тартибга солиш бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати