Истеъдод
шифокорга.
Айнан нима хусусият шифокорни нафақат яхши, балки биринчи даражали қилади?
У қанча беморни кўриши керак?
Қанча касаллик холатларни кўриб чиқиш керак?
Қанча китоб ўқиш керак?
У "бўш" вақтида нималарни қила олмайди?
Кўпинча дангасалик ва ишлашни хоҳламаслик туфайли одамлар ҳийла-найранглар ўйлаб топишади. Ахир, муваффақият калити "Худонинг совғаси" деб ўйлаш осонроқ, ва агар бу совға бўлмаса, унда уринишга хам хожат йўқ дейиш осонроқ, албатта.
Истеъдод мавжуд, аммо бу ишлашдан қочиш дегани эмас.
Истеъдод - бу одамларнинг саъй-ҳаракатлари билан қобилиятларни ривожлантириш тезлиги.
Кимгадир яхши текст ёзиш учун 3 соат, кимгадир эса 3 ой керак бўлади. Аммо бу "секинроқ" одамнинг матни ёмонроқ бўлишини англатмайди. Ва бу, албатта, ўз-ўзидан ёзилишини англатмайди.
Ҳа, анатомик хусусиятлар мавжуд, аммо истеъдоднинг таъсири каби уларнинг таъсири ҳам юқори баҳоланади.
Тизимни қуриб, бизнесни танлаб, қатъиятлиликни ривожлантириб, ҳар куни куч сарфлаб, малакангизни ошириб, сиз "олтин медални" олишингиз мумкин.
Эҳтимол, сиз энди қўшиқчига айланмайсиз ёки футбол жамоасида ўйнай олмайсиз, бу сизнинг истеъдодингиз йўқлиги учун эмас, балки сиздан олдин куч сарфлай бошлаганлар борлигини англатади халос!
Бироқ, ҳозир ҳам сиз энг яхши бўлишингиз мумкин бўлган ишни топишингиз мумкин.
Фақат хоҳлаш қолади, рецептини энди сиз биласиз :)
Сизнингча, қайси бири муҳимроқ: истеъдодми ёки кундалик ҳаракат ва интизомми?