Истеъдод

Истеъдод


Гўзал Тошкентдаги Wестминстер  университетининг  Ахборот технологиялари факультетида таҳсил олган.  IТ соҳасидаги таълим  унга аналитик фикрлаш, стратегик ёндашув ва рақамли маҳсулотларни чуқур тушуниш имконини берди. Бу эса кейинчалик маркетинг ва СММ фаолиятида муҳим устунликка айланди.

Талабаликнинг 3-босқичидаёқ маркетинг соҳасида ишлашни бошлаган Гўзал  ўқиш билан бирга Wе Дigital  каби маркетинг агентликларида амалий тажриба орттирди. Ушбу давр агентлик модели, мижозлар билан ишлаш жараёнлари, брендларни илгари суриш стратегиялари ва реал бизнес вазифаларини чуқур ўрганиши  учун мустаҳкам пойдевор бўлди.

-2020 йилда ўзимнинг биринчи СММ бўйича онлайн курсимни ишга туширдим,-дейди Г.Адилбабаева,-  курс амалиётга ва реал кейсларга асосланган эди. Курс давомида 50 дан ортиқ ёш қизларни СММ соҳасига ўқитдим ва уларга дигитал соҳада даромад топиш имконини яратдим. Курс битирувчиларидан 10 нафарга яқинини ўз жамоамга ишга қабул қилиб, реал лойиҳаларда профессионал ривожланиш имкониятини бердим. Бу менинг жамоа шакллантириш ва етиштириш борасидаги илк тажрибам бўлди.

Ўз устида тинмай ишлайдиган ёш иқтидор эгаси 2021 йилда “Focus” номли маркетинг агентлигига асос солди.  Бугунги кунда мазкур агентлик 15 нафар мутахассисни бирлаштирган жамоа бўлиб, Г.Адилбабаева бу ерда нафақат лойиҳаларни бошқаради, балки ходимларнинг профессионал ўсишини қўллаб-қувватлайди, ёш СММ мутахассисларининг ривожига ёрдам беради.

Агентлик фаолияти давомида “Bistessa” ресторани (Ташкент Cити Малл), “Globus Маll” савдо маркази, санъаткор Муниса Ризаеванинг шахсий бренди ҳамда бошқа тижорат ва шахсий брендлар каби лойиҳалар устида иш олиб борди. Бугунги кунда эса “Focus” агентлиги “Подиум Ташкент” бутиклар тармоғи учун продакшн ва маркетинг йўналишида фаолият олиб бормоқда.

 Гўзал Адилбабаеванинг олдига қўйган мақсадлари катта. Шулардан бири - инсонларни касб орқали ривожлантириш, қизларга сифатли таълим бериш, уларга мустақил даромад топиш имконини берадиган касбни ўргатиш ва уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш. Шу билан бирга у келгусида агентликни кенгайтириш, йирик халқаро брендлар билан ишлаш ва маркетинг соҳасидаги профессионал танловлар ҳамда лойиҳаларда иштирок этишни режалаштирган.

Ҳа, интилганга толе ёр деб бежиз айтишмайди. Оилада суюкли бека, ибратли келин, тиббиёт коллежида ўқиган ҳамшира, бир неча тилларни биладиган мутахасис бўлган ва келгусида бир қанча мақсадларни олдига қўйган ҳолда уларга етиш учун олға илдамлаб бораётган Гўзал Адилбабаеванинг ишларига омад тилаймиз.

Д.КАМОЛОВА


Report Page