“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналарида молиявий, хўжалик ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш ҳамда бошқариш тизими (ERP)ни жорий этилади

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва тизим корхоналарида молиявий, хўжалик ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш ҳамда бошқариш тизими (ERP)ни жорий этилади

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акциадорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов маълум қилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда рақамли трансформация дастури ишлаб чиқилган.

Аввал хабар берганимиздек, дастур доирасида электр станциялар фаолиятини марказлашган ҳолда масофадан онлайн назорат қилиш мақсадида ситуацион-мониторинг маркази ташкил этилди.

Марказ реал вақтда иссиқлик электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнини онлайн мониторингини олиб бориш;

- электр энергияси ишлаб чиқарилиши учун шартли ёқилғи сарфи, унинг заҳираси назоратини юритиш;

- авариявий ҳолатлар олдини олиш мақсадида станцияларда ташкил этилган масъул ходимлардан иборат, куну-тун фаолият юритувчи қўшимча навбатчилик гуруҳлари ишини мувофиқлаштириш ишларини олиб бормоқда.

Натижада, истеъмолчиларга барқарор энергия ресурсларини етказиб бериш, электр ва иссиқлик энергияси нархининг ошишига йўл қўймаслик мақсадида, ёқилғи сарфини камайтириш, операцион самарадорликни таъминлаш бўйича 2022 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи 1,36 трлн. сўмга пасайтирилди. Бунда белгиланган режа 118,3 фоизга бажарилди.

Шунингдек, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида молия-бухгалтерия ҳисобини юритиш, омборларда товар-моддий бойликларнинг ҳаракатини мувофиқлаштириш, шартномаларни расмийлаштириш жараёнларини автоматлаштириш ва кадрлар иш самарадорлигини юритиш мақсадида 1:С “enterprice” платформаси асосида рақамлаштирилган ишлаш тизими ташкил этилган.

Корхоналарда товар-моддий ресурслардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳаракатини кузатиш бўйича давлат солиқ органларининг “Е-aktiv” (E-ombor) автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилган. Ушбу рақамлаштирилган тизим воситасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг таркибига кирувчи барча корхоналарда товар-моддий ресурслар ҳаракатини масофадан онлайн ҳисобини юритиш, ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш имкониятини яратди.

Айни пайтда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг тизим корхоналарида молиявий, хўжалик ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш ҳамда бошқариш тизими (ERP)ни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа JICA – Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмагида Mitsubishi компанияси экспертлари иштирокида олиб борилмоқда. Ушбу ишлар Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида тўлиқ йўлга қўйилиб, молиявий, хўжалик ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш ҳамда бошқариш имконини бермоқда.

Рақамлаштириш технологиялари электр станцияларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимига ҳам жорий этилмоқда. Айни пайтда Тахиатош ИЭС, Тўрақўрғон ИЭС ва Толимаржон ИЭСларида атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларидан намуна олиш ва таҳлил қилиш бўйича ўрнатилган автоматик станцияларни аҳоли яшаш манзилларига туташ ҳудудлардаги стационар кузатиш пунктлари ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилинди.


Report Page