Иссиқхонага тўпланган газ чақнади

Иссиқхонага тўпланган газ чақнади


2019 йилнинг 2 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида яшовчи С.Х. уйи олдидаги иссиқхонада иситиш печини ёқиш учун гугурт чаққан вақтида, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Натижада С.Х. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page