Иссиқхона - қўшимча даромад манбайи.

Иссиқхона - қўшимча даромад манбайи.

26,08,2020

Қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, янги технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш бўйича Ғиждувон туман ҳокими М.Умаровнинг кўрсатмаларига асосан “Армеча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Агро банк кредити асосида ташкил этилган иссиқхона фаолияти иқтисодиёт соҳаси ходимлари томонидан кўздан кечирилди.

Агро банк Ғиждувон филиалида жорий йилнинг ўтган ойлари давомида жами

85 та иссиқхоналар қурилишига 1,75 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши натижасида 141 нафар фуқароларга қўшимча иш ўринлари ташкил этилди.

Агро банк Ғиждувон филиали томонидан имтиёзли кредит ажратилиб, 68 сотихли иссиқхона қуриб битказилди.

Ҳозирги вақтда ушбу иссиқхонада 9 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Бу жойда қариб 20 минг дона булғор қалампири, 4 минг дона аччиқ қалампир ва 2 минг дона бақлажон, жами 25 минг донадан ортиқ кўчат қурилган бўлиб, агротехник талабга мувофиқ парваришланмоқда.

Маълумотлар иқтисодиёт бўлими томонидан тайёрланди.

Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бизга уланинг ва кузатиб боринг

📲 Ғиждувон туман ҳокимлиги расмий каналига қўшилинг:

https://t.me/gijduvonuz

https://www.facebook.com/gijduvonuz

 






Report Page