МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР

muslim.uz

✅ Бугун, 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.


📍 Риёз шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Қатар, Туркия, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этди.


🌐 Шунингдек, Саудия Арабистони Бош муфтийси, Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши раиси Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ол Шайх, Масжид ал-Ҳаром ва Масжид ан-Набавий диний ишлари раиси, Масжид ал-Ҳаром имом-хатиби Шайх, Доктор Абдурраҳмон ибн Абдулазиз ас-Судайс, Миср Вақфлар ва Ислом ишлари вазири доктор Муҳаммад Мухтор Жумъа Мабрук ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош кабилар қатнашди.


✅Ислом олами уюшмаси Бош котиби Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу анжуманда иштирок этди.




✅ Йиғилиш якунида тегишли қарорлар ва баёнотлар қабул қилинди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING (https://t.me/+PSOPDevNs2Va-wt7) ✅ VA ULASHING (https://telegram.me/share/url?url=https://t.me/muslimuzportal)🗣


▶️ YouTube (https://www.youtube.com/@Muslimuzz/featured) | 📷Instagram (https://www.instagram.com/muslimuzportali/) | 🔵 Facebook (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Report Page