Ислом цвилизацияси марказида қурилиш ишлари 80% бажарилган

Ислом цвилизацияси марказида қурилиш ишлари 80% бажарилган

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Марказ директори Шоазим Минаваров маълум қилди:

          I.    Марказ биноси қурилиши жараёни, ички ва ташқи безак ишлари

-      Қурилиш ишлари 80% бажарилган;

-      Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдони – 7,02 гектар, бинонинг ўлчамлари – 161,0х118,8 метр. Бинонинг сатҳи – 19 307,2 м2.

Ер сатҳидан гумбазнинг учигача баландлик – 64,2 метр. Асосий портал (Улуғбек портали)нинг баландлиги – 30,6 метр. Ўрта портал баландлиги – 28,8 метр, кичик порталлар баландлиги – 20,4 метр;

-      Марказ биносида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг магистратура ва докторантура бўлимлари учун 70 та хона (4 105 м2), Ўзбекистон мусулмонлари идораси маъмурияти учун 35 хона (1 730 м2), Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун 21 хона (1 430м2) ажратилди. Кутубхона 36 та хона 3105 м2. Қабуллар зали – 835 м2, Қуръон зали – 1 648 м2, Мавсумий кўргазмалар зали – 884м2, конференциялар зали – 919,7 м2;

-      Марказ биносининг ташқи томонидаги порталлар ва деворий равоқларда фойдаланиладиган ҳикматли сўзлардан иборат 123 та хаттотлик ёзувлари чизмалари ишлаб чиқилиб, уларнинг 92 таси бинонинг фасадига монтаж қилинди;

-      Бинонинг кириш фойесидаги 12 та деворий расмлар мазмуни қайта кўриб чиқилиб, халқ рассоми А.Алиқулов бошчилигидаги ижодий гуруҳ томонидан 6 та янги эскизлар тайёрланди ;

-                Қуръон залининг ички деворий безакларида фойдаланиладиган 17 та Қуръони карим оятлари соҳа олимлари ва мутахассислари томонидан мувофиқлаштирилди. Залда намойиш қилиш учун Қуръон оятлари хаттотлик ёзувлари билан безатилган 8,0 х 4,0 йирик ўлчамдаги (асосий оят ёзиладиган қисмининг ўлчами 5.6 х 2.5) гилам намунаси тайёрланди.

               II.    Музей ва кутубхона фондларини шакллантириш

-      Марказ биноси, музей ва кутубхонасини шакллантириш бўйича 100 га яқин олим-мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. 2023 йил 31 январь куни ташкил этилган илмий-амалий конференцияда олим-мутахассислар иштирокида Ислом цивилизацияси маркази тарихи музейини шакллантиришга оид масалалар муҳокама қилинди ҳамда илмий-амалий тавсиялар қабул қилинди;

-       Музей экспозицияси лойиҳасида назарда тутилган жами 814 та экспонат, макет ва муляждан 205 та экспонат тайёрланди. 142 та экспонатга буюртма берилган;

-      Музей фондида сақланаётган 71 та танга реставрация қилинди;

-      Марказ музейининг “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” бўлими концепцияси асосида 40 та мавзудан иборат экспозиция лойиҳаси ва унинг 3D кўриниши яратилди;

-      Қуръон залида фойдаланиш учун Қуръони каримнинг 28 та қадимий ва нодир мусҳафидан иборат коллекцияси шакллантирилди;

-      Марказ кутубхона фонди жами 546 916 та манба (1861 та қўлёзма ва тошбосма, 23 316 та замонавий нашр 521 739 та электрон манба)га эга. Шу жумладан, 2023 йил 1 ярим йиллигида кутубхона фондига  250 та қўлёзма ва тошбосма китоблар, 1 960 та замонавий нашр, 5 533 дона электрон манба қабул қилинган;  

-      Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси Халқаро кутубхоналар уюшмаси федерациясига, "Ипак йўли халқаро кутубхоналар альянси" халқаро ташкилоти аъзо бўлди, "ЕвроОсиё кутубхоналари уюшмаси" билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

            III.    Илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил, таржима ва нашр ишлари

-      Марказда 32 нафар илмий ходим фаолият олиб бормоқда, булар 1 нафар академик, 4 нафар фан доктори (Dsc), 10 нафар фалсафа доктори (Phd), 17 нафар магистрлардан иборат. Ҳисобот даврида илмий ходимларнинг республика ва хорижий журналларда 64 та мақоласи эълон қилинди;

-      2023 йил 1 ярим йиллигида “Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид долзарб масалалар” мавзуида – 1 та илмий-амалий конференция, “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – жаҳон ислом меросини оммалаштиришнинг муҳим бўғини” мавзусида 1 та халқаро илмий-амалий давра суҳбати ўтказилди. “Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида” ва “Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон” мавзуларида 2 та мақолалар ва иншолар танлови ўтказилди;

-      Бугунги кунга қадар 76 та илмий-оммабоп китоб ва адабиётлар нашр этилди. 2023 йилда 25 та илмий-оммабоп китоб ва адабиётлар нашрга тайёрланмоқда (шундан 13 таси намунавий нусхада нашр этилди);

-      Ҳисобот даврида 6 та ахборот-таҳлилий материал, 4 та ойлик дайджест тайёрланди ва 1 та маъруза, 1 та концепция ишлаб чиқилди. Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда диний мазмундаги 145 та материал таҳлил қилинди ва оқимларга раддия сифатида 27 та видео ролик тайёрлаб берилди.

            IV.    Ислом дини меросини сақлаш, манбашунослик ва қўлёзмалар билан ишлаш

-      Республика фондларида сақланаётган 52 255 та қадимий ёзма манбалар (шундан 21 670 та қўлёзма, 30 585 та тошбосма) бўйича маълумотлар базаси яратилди, 6 мингта ёзма манбанинг реестри (паспорти) тайёрланди; 

-      Давлат реестрига киритилган 90 та ёзма манба рақамлаштирилди. Марказ фондидаги таъмирталаб манбалардан 23 дона (11 та тошбосма ва 12 та қўлёзма) китоблар қайта таъмирланиб, муқовалари тикланди;

-      2023 йилда Марказда фаолият юритаётган манбашунослар ва қўлёзмалар билан ишлаш бўйича мутахассислар 6 та (2 та маҳаллий, 4 та халқаро) илмий-амалий дастурларда иштирок этдилар.

               V.    Халқаро ҳамкорлик алоқалари, анжуманлар ва тақдимотлар

-      Марказ ташкилотчи ва ҳамкор сифатида 32 та халқаро тадбир

ва учрашувларни ўтказди. Хусусан, 3 та тақдимот, 3 та онлайн учрашув, 2 та халқаро кўргазмалар, 1 та семинар, 2 та давра суҳбатлари, 1 та халқаро танлов ва 20 та офлайн учрашувлар ташкил қилинди;

-      Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган Малайзия Ислом санъати музейида “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази” номли фотокўргазма ҳамда Марказ тақдимоти ташкил этилди;

            VI.    Ахборот-мультимедиа ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши

-      Буюк аждодларимиз мероси, янги юксалиш даври ютуқларини тарғиб қилиш мақсадида “Ислом цивилизацияси маркази: шонли тарихдан буюк келажак сари” туркум кўрсатувининг 6 та сони тайёрланиб, марказий ва ҳудудий телеканалларда намойиши ташкил этилди;

-      34 та медиа маҳсулот (20 та кўрсатув, 9 та интервью, 5 та видеоролик) тайёрланиб, “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон тарихи”, “Маданият ва маърифат” телеканаллари орқали эфирга узатилди.

 

Report Page