Ислоҳотлар амалда
@NurafshonpressaБундан 10 ой аввал "Дегантепа" МФЙ ҳудудида ташландиқ ҳолда ётган ер майдони таниб бўлмас даражада ўзгарди. Албатта, Тошкент-Бекобод йўналишида, агарда йўлингиз тушган бўлса, янги бунёд этилган ушбу замонавий иморатни кўриб Сиз ҳам ҳайрон бўлган бўлсангиз керак.
"Food agro сompany BB" МЧЖ томонидан қуриб битказилган, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш корхонаси чиндан ҳам замонавий архитектуравий қиёфаси, ҳам жиҳозланган энг сўнгги авлодга мансуб технологиялари билан ҳар қандай кишини ҳайратга солади.
Россия-Тожикистон инвесторлари томонидан бунёд этилган ҳамда ишга туширилган мазкур корхона ўтган йили 2,5 млн.долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, бу йил эса йил бошидан буён 600 минг доллардан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россияга экспорт қилишга муяссар бўлди.
Куни кеча мазкур корхонанинг дастлабки тақдимоти бўлиб ўтиб, унда Россия, Тожикистон ва Туркия каби бир қатор давлатлардан инвесторлар ҳамда корхонанинг ҳамкорлари иштирок этди.
-Бундай мухташам корхона учун ҳам географик жиҳатдан, ҳам иқтисодий жиҳатдан, энг асосийси маъмурий жиҳатдан Нурафшон шаҳрини танлаганимиз ҳар томонлама тўғри қарор бўлганлигини бугун тўла англаб турибмиз. Энди бу корхона ишга тушиши натижасида яқин атрофдаги фуқаролар иш билан таъминланиши баробарида, серқуёш Ўзбекистоннинг мевалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия ва Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам етказиб бериш имкониятимиз кенгаяди. Бунинг учун, бизни қўллаб-қувватлаганлари учун Ўзбекистон ҳукуматига ҳамда халқига чексиз миннатдорчилик билдираман.-дейди корхона таъсисчиси Баходур Бузруков.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa