Иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолди

Иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолди

Ички ишлар вазирлиги

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 2018 йил 11 ноябрь куни тушган хабарга кўра, “Кумушқирғоқ” МФЙда яшаган Ю.Л. исмли фуқаро уйида иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолган.

Оқибатида фуқаро иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, касалхонага келтирилганида ўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page