Иситиш мавсумига тайёргарлик бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди

Иситиш мавсумига тайёргарлик бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди

Расмий хабарлар

Куни кеча Республикамиздаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар

куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 522-сон қарори тасдиқланди.

Мазкур қарор 7 та бўлим, 36 та банд ва 16 та иловадан иборат бўлиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумига тайёрлаш, яъни умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектлари ва бошқа турдаги ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумига тайёрлашни назарда тутади.

Шунингдек, Республиканинг шаҳар, туман марказларида жойлашган кўп квартирали уйларнинг ташқи ва ички мухандислик коммуникациялари, фасад, том қисмлари, фрамуга ойналарини мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш билан боғлиқ чоралардан иборат.

Шу билан бирга, барча ёқилғи-энергетика тармоқлари, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти, электр энергияси таъминоти, табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларига кўмир етказиб бериш ва унинг захирасини яратиш ҳамда ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш параметрларини

ўз ичига олади.

Ушбу қарорда Республикамизнинг олис ҳудудларида яшовчи аҳолини иситиш мавсумига тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қарор билан республикада барча йўналишлар бўйича иситиш мавсумини барқарор ўтишини таъминлаш бўйича Ҳукуматимиз томонидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан:

2 967 та кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш;

1 815 км ичимлик сув тармоқлари;

1 689 та насос ускуналари;

24 та марказий ва маҳаллий қозонхоналар;

809 та турли маркадаги қозонлар;

737 км иссиқлик тармоқлари;

88 080 км электр узатиш тармоқлари;

29 135 та транформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.

149 км газ қувурлари ва 299 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш билан бирга, 314 400 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда 1 миллион 700 минг тн кўмир захирасини яратиш белгиланган.

Қарорда белгиланган вазифаларни амалга оширилиши 209 та туман шаҳарлардаги 7 432 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли манфаатларини назарда тутади.

Олис, бориш қийин бўлган қишлоқларга етказиб бериладиган маҳсулотлар, яъни ун, ўсимлик ёғи ва сабзавотлар захирасини яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари зиммасига юклатилди.

 Шу билан бирга ушбу олис ҳудудлардаги 723 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумига тайёрлаш, аҳолига 1,5 млн тн ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда 1 минг 301 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга ошириш зарур бўлади.

Юқорида белгиланган параметрларни бажаришда 2 трлн сўм маблағ йўналтирилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига асосан, иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорига биноан бошланади ва якунланади.

Бунда, 5 кун давр мобайнида ўртача ташқи ҳаво харорати суткасига 8оСдан паст бўлганда бошланиши ҳамда 8оС юқори бўлганда эса тамомланиши белгиланган.

Бугунги кунда келиб, иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича барча йўналишларда қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан:

Иссиқлик таъминоти соҳасида

Қарор параметрларида 24 та марказий ва маҳаллий қозонхоналар, 809 та қозон ҳамда 737 км иссиқлик тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 19 та қозонхона (79 фоиз),

789 та қозонлар (98 фоиз) ва 581 км (79 фоиз) иссиқлик тармоқларида мукаммал жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти соҳасида Наманган, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 62 361 та хонадонадан иборат 1 399 та кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи 310 минг нафардан ортиқ аҳоли ҳамда 96 та ижтимоий соҳа объектларига сифатли ва узлуксиз иссиқлик энергияси етказиб берилишига эришилади.

Кўп квартирали уй-жой фонди соҳасида

Республикада 2 729 та (92 фоиз) кўп квартирали уйларни таъмирлаш 507 минг кв.м

(90 фоиз)том қисми, 2 545 та (91 фоиз) уйларнинг кириш йўлаклари, 1 050 та (93 фоиз) ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникациялари, 1 379 та (90 фоиз) темир эшиклар ва 1 198 та (89 фоиз) кодли қулфлар, 2 389 та (91 фоиз) электр тақсимловчи шитлар, 488 та (92 фоиз) уй ичидаги муҳандислик тармоқлари, 918 та (113 фоиз) уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ва 177 та (93 фоиз) кўп квартирали уйлар атрофидаги умумфойдаланишдаги ҳожатхоналар қуриш ишлари амалга оширилган.

Ичимлик ва оқова сув соҳасида

“Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 1 395 км

(77 фоиз) ичимлик сув тармоқлари ва 1 513 та

(90 фоиз) насос ускуналарини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

Электр таъминоти соҳасида

85 937 км (97 фоиз) юқори ва паст кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда 29 135 та (100 фоиз) трансформатор пунктида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Газ таъминоти соҳасида

147 км (98 фоиз) газ қувурларини тиклаш ва таъмирлаш ишлари, 50 км (95 фоиз) қувурлар мукаммал таъмирланди ҳамда 97 км (100 фоиз) қувурлари реконструкция қилинди.

Суюлтирилган газ етказиб бериш

Тасдиқланган ойлик жадвалга асосан, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 314 400 тонна, шу жумладан, жорий йил октябрь-декабрь ойларида

157 минг 200 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш белгиланган бўлиб, 2022 йил октябрь–2023 йил март ойларида 314 минг 400 тонна суюлтирилган газ маҳсулотлари тасдиқланган ойлик жадвалга асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ҳудудгаз-таъминот” АЖ билан ўзаро келишилган график асосида кафолатланган тарзда узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.

Кўмир маҳсулотлари захирасини яратиш

Ижтимоий соҳа объектларига 518 минг тонна ва аҳолига 1 млн 162 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши белгиланган бўлиб,  амалда ижтимоий соҳа объектларига тўлиқ аҳолига 16 минг 646 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.


Report Page