Исириқ тутаб ёнишидан ёнғин содир бўлди

Исириқ тутаб ёнишидан ёнғин содир бўлди

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи М.Ж. (исмли аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйининг 15 кв.м. майдонида ички шифт қисми ва кўрпа тўшаги ёниб зарар кўрган ҳамда М.Ж. ва унинг турмуш ўртоғи Т.Т.лар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар. Ёнғин дераза токчасига қўйилган исириқ тутаб ёниши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page