Ишсиз аёллар қамраб олинмоқда

Ишсиз аёллар қамраб олинмоқда


Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат натижасида хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга жамиятда муносиб шарт-шароит яратиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳам аёлларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалий тадбирлар олиб бориляпти. Куни кеча Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Пискент туманида тажриба тариқасида хайрли иш бошланди. 

Вазирлик томонидан “Насиба-Гавҳар” трикотаж фабрикасига тикув машиналари лизинг асосида, эҳтиёжманд ва ишсиз хотин-қизларни ишга олиш шарти билан берилди.

-Хозирча эксперимент тариқасида бу ишни бошладик, - дейди вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси масъул ходими Зоид Абдуллаев. -Аксарият ҳолатларда уйда ишсиз ва даромадсиз ўтирган аёллар мустақил фаолият бошлаш ва тиккан маҳсулотини сота олишига иккиланади. Шу боис, тадбиркорга бириктириш орқали ҳали бу соҳада тажрибаси бўлмаган хотин-қизлар жамоага олинади, иш ритми тўхтовсиз айланади, маҳсулот бозорида муаммо бўлмайди. Ишчи ўз иш ҳақини аниқ муддатда олади. 


Ҳозирча корхонага 12 та тикув машиналари келтириб, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 12 аёл билан меҳнат шартномалари тузилди.


Манзура Рустамова

Report Page