Ишонч билан

Ишонч билан


Бугун Касаба уюшмалари Федерацияси нашри бўлган “Ишонч” газетасини 16-сонини варақлаб газетамизни саҳифаларида берилаётган мақолалар қанчалик чиройли, мазмунли эканлигига аҳамият бердим.

Биз ишга келамиз, ташвишлар ва бошқа эътиборсизликларимиз сабаб бир интернетдаги аҳамиятсиз чиқишларга эътибор қаратамизу газеталар, китобларга эътибор бермаймиз. Аслида газеталардаги, китоблардаги мақола, ҳикоя ёки романлар инсон ақлини чархлаши, инсонга хузур-ҳаловат, яхши ҳордиқ кабиларни бағишлаши тўғрисида уларни ўқиганда тушунамиз.

Ҳаёт сабоқлари рубрикасида берилган қисқа-қисқа, бири-биридан маъноли мақолалар бўрттириш эмас, ҳақиқатдан ҳам ўқиганда инсонга ҳузур бағишлайди. Ушбу мақолаларни ўқиб ўзимни-ўзим койиб қўйдим. Сабаби, тўғриси кўпам газетамизга аҳамият бермасдим. Бугун шундай қарорга келдимки, шахсан “Ишонч” газетасига обуна бўлиб тўғри қилган эканман. Энди ўзимча уйлаб режа қилдимки, газетани уйда набираларимга ҳам ўқиб бераман.

“Асаларига қачон етамиз?”, “Тил озори”, “Афандининг Буалодан фарқи” каби кичик мақолаларни бошқаларга ҳам ўқишни тавсия қилган бўлардим. Биз ёши катталар ўзимиз газета ва китобга эътиборимизни кучайтириб фарзандларимиз ва набираларимизга ўрнак бўлишимиз зарур. Айниқса интернетда тарқатилаётган тутуриқсиз чиқишларга кўпчилик ёшларимиз кўп эътибор қаратишлари оқибатида уларнинг дунёқараши салбий томонга ўзгараётганини кўриб билиб турибмиз.

Газетадаги улуғ табиб Абу Али Ибн Синонинг асал тўғрисидаги- “Асал аъзоларимиздаги суюқлик ўтказувчи томирларни кенгайтириш, ва тозалаш хусусиятига эга. Агар сен наҳорда анор, тушликда пиёзли овқат, кечаси ётиш олдидан асал истеъмол қилсанг, қонинг кўз ёшидай тиниқ ва тоза бўлади”, Тил озорида-“Тил кишини иззатли қилади, киши тили билан бахтли бўлади. Тил арслондир, қара, у сени доим эшикда пойлаб ётади. Эй мағрур уй хўжаси, ҳушёр бўлки, агар тилинга ортиқча эркинлик берсанг, уйламасдан сўзласанг, у бир кунмас бир кун бошингни ейди...”, “Ҳайрон ўзинг..”да компьютерлар, интернет ва бошқа замонавий алоқа воситалари орқали фикрлай бошладик. Олимлар инсон миясидаги фикрни ўқиб, мағзини чақадиган ақлли машиналар устида бош қотирмоқдалар.

Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят ташкилоти таркибида бугунги кунда 100 дан ортиқ бошланғич ташкилот бирлашиб, аъзолар сони 8000 нафарга етай деб қолди. Ўтган 2020 йилда бошланғич ташкилотларимиз сони 32 тага ва аъзоларимиз сони эса 4348 нафарга кўпайди. Албатта касаба уюшма аъзолик бадаллари ҳам 2019 йилдагидан 546.0 (беш юз қирқ олти миллион) млн сўмга кўпайди.

“Zarafshan Golden Group” масъулияти чекланган жамияти (аъзолари сони 955 нафар), “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси (аъзолари сони 1600 нафар) каби йирик корхоналар касаба уюшма ташкилотлари сафимизга қабул қилинди. Албатта улар ҳам “Ишонч” газетамизга обуна бўлишиб, Республикамиздаги касаба уюшмалари ҳаётидаги ўзгаришлар, янгиликлар ва мириқиб дам олдирувчи мақолалардан баҳраманд бўлишмоқда.

Келгусида ҳам “Ишонч” газетасининг сонларида қизиқарли, дилга яқин ва ҳузур бағишловчи мақолалар кенгроқ ёритиб борилиб касаба уюшма аъзоларимизни кўнгилларидан жой топади деган умиддаман.

Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Т.Юлдашев


https://t.me/navoi_kasaba

https://t.me/ishonchgz



Report Page