Ишлаб чиқарувчи томонидан стандартлар, техник талаблар ва қоидаларга риоя қилиниши – истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлашнинг кафолатидир.

Ишлаб чиқарувчи томонидан стандартлар, техник талаблар ва қоидаларга риоя қилиниши – истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлашнинг кафолатидир.

https://t.me/UzstandardChannel

“Ўзстандарт” агентлиги миллий қонунчилик ва халқаро амалиёт меъёрларига таянган ҳолда, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлиги юзасидан ўз муносабатини билдиради, хусусан:

- маҳсулот ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумотга эга бўлишга имкон яратилиши;

- маҳсулотнинг тегишли даражада сифатли ва хавфсиз бўлиши;

- истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланишини таъминлаш лозимлиги ҳақида.

Шу билан бирга, маҳсулотларнинг хизмат даври, яроқлилик муддатлари ҳамда уларга кафолат бера олмайдиган айрим сотувчилар фаолияти истеъмолчиларни чалғитишга сабаб бўлаётганлиги ва бунинг оқибатида қонуний ҳуқуқ ва манфаатлар таъминланмаётганлиги таъкидланди.

Маҳсулотлар бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш учун барча сотувчиларга савдода шаффофлик, тенглик тамоили асосида шароитлар яратилиши лозимлиги келитирилди.

Бунда, ишлаб чиқарувчи томонидан стандартлар, техник талаблар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлашнинг асосида амалга оширилиши лозим.

Шунингдек, маҳсулот сифати бўйича талабнинг мавжудлиги ва сотувчининг харидор олдидаги мажбуриятини кафолатлаш рақобатни чеклашга эмас, балки бунда истеъмолчининг ҳаёти ва иқтисодий тежамкорлигини таъминланишига олиб келади.  

Ўзбекистонда ички бозор ўрганилганда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда  сервис марказлари орқали сифатли хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олган Samsung, LG, TEFAL, HOFFMAN, BOSCH, GREE каби ўнлаб машҳур компанияларнинг вакиллари ҳам республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётгани билдирилди.



Report Page