Ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тиббиёт учун магний сульфат ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва рўйхатдан ўтказилди

Ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тиббиёт учун магний сульфат ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва рўйхатдан ўтказилди

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси бошқарма бошлиғи Феруза Каримова илмий ташкилотларнинг янги ишланма ва технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш бўйича амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берди.

Қишлоқ Хўжалиги учун амалга оширилган ишлар:

1.    Геномика ва биоинформатика марказининг махсус уруғчилик хўжалигида МАС технологияси асосида яратилган тола сифати юқори, серҳосил ва эртапишар “Равнақ-1” ғўза навининг 1 тонна оригинал уруғлиқ, “Порлоқ-5” ғўза навининг 1.5 тонна оригинал уруғлар, “Генофонд-2” ғўза навининг 19 тонна уруғлиги тайёрланди.

2.    Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида яратилган ғўзанинг “Афсона” “Нисо”, “Марварид”, “Юксалиш”, “Замин” навлари жорий этилиб Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида экиш майдонлари кенгайтирилди.

3.    Кўсак қуртига қарши курашда патентланган “ХAВИР” биологик препарати серияли ишлаб чиқариш ишлари ташкил этилди.

Озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида

4.    Лалми ерлар учун “Кайроқтош” ва баҳорги “Эъзоз” навининг элита уруғларини етиштириш йўлга қўйилди. 2022 йилда жами 45 тонна уруғлик етиштирилди. Соянинг янги “Эхтиёж” ва “Хотира” навлари жорий этилди.

5.    Анор ва узумнинг маҳаллий навларидан “in vitro” усулида кўчатларини кўпайтирилиб Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида жорий этилди.

Паррандачилик учун

6.      Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институтидаги олимлар томонидан Орол денгизи Артемия цистаси асосида ноананавий турдаги Биологик фаол қўшимча яратилди ва қўлланила бошланди.


Тиббиёт учун

7.    Ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тиббиёт учун Магний сульфат ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва рўйхатдан ўтказилди.

8.    Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий техник маркази "Урофлоуметр УФМ-01" тиббий ускунани ишлаб чиқарди.

Урофловометр беморларда. уродинамикани ўлчаш параметрлар учун урологик клиникалар мўлжалланган.

9.  Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида «Дерматология клиник амалиётида куллаш учун лазер технологиялари ва УБ-ёруглик манбалари асосидаги фототерапевтик курилманинг янги авлоди ишлаб чикилди. Мазкур фототерапевтик қурилма Узбекистан Республикаси Согликни саклаш вазирлигининг Республика тери-таносил клиник касалхонасида ва “Дерматолог Саидкосим Арифов” хусусий клиникасида витилига ва псориаз кассаликларини айрим шаклларини даволашда қулланилди. Олинган натижалар витилига беморларни даволаш ўчоқларда даволаш курси охирида беморларда репигментация кузатилди. Псориаз касаллигида эса элементларни (папула, пилакча) эрта сурилиши кузатилди.

Кенг қўллаш учун

10. Импорт ўрнини босиш йўналишида Полимерлар кимёси ва физикаси институти томонидан юқори даражада тозаланган карбоксиметилцеллюлоза технологияси ишлаб чиқилди ва юқори даражада тозаланган КМЦ янги маркаси яратилди. Маҳсулот ишлаб чиқарилиши “Promxim Impex” масъулияти чекланган жамият корхонаси базасида амалиётга жорий этилди ва дастлабки тажриба синов партиялари ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулот озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа соҳаларда қўлланилишга рухсат этилди.

11. Фанлар академиясининг Зоология институтида “Термитларга қарши юқори самарадор заҳарли ем-хўрак 21248 та ишлаб чиқилди ва шартномага мувофиқ ем-хурак етказиб берилди.


Report Page