“Ишбилармон” фирибгар аёл

“Ишбилармон” фирибгар аёл

Ички ишлар вазирлиги

Бухоро шаҳрида 2018 йил 14 сентябрь куни Қудуқчи кўчасида яшовчи М.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 17 май кунидан 27 май кунигача бўлган вақт оралиғида Вобкент туманида яшовчи Ш.Р. исмли аёл “Карвон” бозорида унга Ш.К., М.А. ва М.Ш. исмли аёлларга тегишли умумий қиймати 124 млн. сўмлик заргарлик буюмларини сотиб беришини айтиб, алдов йўли билан ишончига кириб, ундан заргарлик буюмларини олиб кетганлигини маълум қилган. Ш.Р. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page