“Ишбилармон аёл-2024”: Ромитанлик ишбилармон аёллар сараланди
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқариш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун барча шарт-шароитларни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, жамиятда аёлларнинг ўрни ва мавқеини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркор, фермер, ишбилармон аёллар сони ошириш O’zLiDePнинг дастурий ғоя ва мақсадларига тўла мос келади.
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” нинг анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам мана шу амалий ишларнинг кўринишларидан биридир.
Кўрик-танловнинг Ромитан туман босқичида ҳудуддаги ҳунармандлар, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, тадбиркорлар ва ишбилармон аёллар 5 та номинация бўйича ўз кўргазмаларини намойиш этдилар.
Танлов жараёнида иштирокчи хотин-қизларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштироки, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари ташкил этиш борасидаги фаолияти, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарганлиги, O‘zLiDeP томонидан ташкил этилаётган тадбирлардаги фаоллиги ҳам инобатга олинди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан:
-“Замонавий ташаббускор аёл” номинацияси бўйича ғолиблик Зарнигор Ориповага,
- “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси бўйича ғолиблик Ситора Тойировага,
- “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” номинацияси ғолиблик Нигина Рахимовага,
-“Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл” номинацияси бўйича томорқа-хўжалигини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркор аёл Хосият Ҳайитовага,
- “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси бўйича ғолиблик фаол тадбиркор аёл Санобар Жўраеваларга насиб этди.
Кўрик – танлов ғолиб ва совриндорларига тегишли диплом ҳамда O’zLiDeP туман Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.
Ғолиблар танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар