Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса

Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса


Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 23 февраль куни соат 16.39 да А.Утепов кўчасида жойлашган “Қорақалпоқ қурилиш” МЧЖга қарашли 2-сонли қурилиш бошқармаси ишчилари Ж.Е. ва Ж.Х.лар иш жойида ёқилғи мой сақлаш учун мўлжалланган цистернани таъмирлаш мақсадида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтларида чақнаш бўлишган ва оқибатда ёнғин келиб чиққан.Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Чақнаш оқибатида Ж.Е. ва Ж.Х.лар куйиш жароҳати олиб касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page