Иш хакида малумот
Иш вақти
Эрталаб соат 08:00 дан 11:00 гача — тахминан 3 соат ишлайди.
Кечқурун:
- қишда — 17:30 дан
- ёзда — 19:30 дан
Кечқурун сигирларга ем берилади ва соғилади. Бу ишлар тахминан 2 соат давом этади.
Шунинг учун кундузи 11:00 дан 19:00 гача бўш вақти бор. Бу вақтда у:
- ухлаши;
- қишлоққа сайр қилиши;
- шаҳарга бориши;
- хоҳлаган бошқа ишлари билан шуғулланиши мумкин.
Дам олиш кунлари
Асосий дам олиш куни — якшанба.
Лекин олдиндан келишиб олинса, шанба ва якшанба кунлари ҳам дам олиш мумкин. Сабаби фермада ҳайвонлар қаровсиз қолиб кетмаслиги керак.
Маош
750 евро нетто маош.
Яъни ходим қўлига оладиган маош — €750.
Ижтимоий суғурта ва бошқа мажбурий тўловлар минимал иш ҳақи асосида ҳисобланади.
Яшаш жойи
Ходим ферма ҳудудидаги барча қулайликларга эга квартирада яшайди.
Уй-жой учун алоҳида коммунал тўловлар йўқ. Яъни коммунал харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.
Лекин:
- овқат;
- сигарета;
- алкогол
ходимнинг ўз ҳисобидан.
Асосий вазифалар
Энг муҳим талаблардан бири — трактор бошқара олиши.
Ёз фаслида ўт ўрилади ва қиш учун пичан тайёрланади. Бунинг учун трактор ва унга уланадиган қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдалана олиши керак.
Сигирларни соғиш
Ходим сигирларни соғишни билиши керак.
Оддий сигирлар қўлда эмас, махсус соғиш аппарати билан соғилади.
Фақат янги бузоқлаган ва елинида муаммоси бўлган сигирларни баъзи ҳолатларда қўлда соғишга тўғри келади. Бу муаммо одатда маълум вақтдан кейин ўтиб кетади.
От миниш
Ходим от минишни ҳам билиши керак.
Бу ҳар куни бажариладиган иш эмас. Зарур ҳолатларда от билан юриб:
- подачиларни текшириш;
- чорвадорларни назорат қилиш;
- сигирларни ҳайдаш
керак бўлади.
Қисқача айтганда
Бу оддий ферма ишчиси эмас. Иш берувчи қорамол боқиш тажрибасига эга, трактор ҳайдай оладиган, сигир соға оладиган ва от минишни биладиган одам қидиряпти.