Инвесторлар Қуйи Чирчиқ туманидаги қуёнчиликка ихтисослашган агрокомплекс фаолияти билан танишди

Инвесторлар Қуйи Чирчиқ туманидаги қуёнчиликка ихтисослашган агрокомплекс фаолияти билан танишди


Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ташаббус ва таклифи билан Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон ҳамда Ирландия давлатларидан ташриф буюрган бир гуруҳ инвесторлар Қуйи Чирчиқ туманида ташкил этилган “Қуёнчилик ва наслчилик агрокомплекс” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Мазкур туманнинг “Беруний” МФЙ ҳудудида ташкил этилган агрокомплекс майдони 11.4 га ни ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 30.0 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан 12.4 миллион АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келади.

Ташриф давомида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди.

 Маълумотларга қараганда, инсон соғлом бўлишни истаса, бир йилда 90 килограммгача гўшт истеъмол қилиши, унинг камида 5 фоизи қуён гўшти бўлиши керак экан. Бунинг асосий сабаби қуён гўштининг парҳезбоблиги ва экологик жиҳатдан тозалигидир.




Report Page