Инвестиявий салоҳиятни ривожлантириш йўлида

Инвестиявий салоҳиятни ривожлантириш йўлида



Пискент туманида инвестицион салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Отабек Расулов ҳудудларда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.


"Култепа" мфй ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида бир қатор лойиҳалар жойлаштирилган. Жумладан, ташаббускор томонидан ёғ - мой ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун 2021 йил январь ойида Хитой давлатидан 3.150 минг долларлик асбоб-ускуна олиб келинган. Қурилиши якунланиб, ҳозирги кунда абоб-ускуналарни ўрнатиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, КСЗда жойдашган "AGRO НОUSE TRADING" МЧЖ нинг жунни қайта ишлаб, экспорт қилиш лойиҳаси ишга тушган бўлиб, корхона жорий йилнинг 15 июль ҳолатига 315 минг АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширган.

Шу билан бирга, "Сувти" МФЙда жойлашган 3 гектар ер майдонида янгидан КСЗ ташкил қилинган бўлиб, ёнида ёш тадбиркорлар учун 2 гектар ер майдонида янгидан кичик саноат зонаси ташкил килинган. 

О.Расулов Ёшлар саноат зонасида ҳам бўлиб, ҳудудни лотларга бўлиш ҳолати кўздан кечирилди. Ҳозирги кунда туман Кадастр бўлими билан ҳамкорликда лотларга лойиҳаларни жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.



Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page