Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятининг 2021 йил якунлари ҳисоботи 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятининг 2021 йил якунлари ҳисоботи 

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи Иномжон Абдураҳмонов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятининг 2021 йил якунлари ҳисобот берди.

I. Инвестицияларни ўзлаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан

1. Тезкор маълумотларга кўра жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 9 млрд 229 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогнозга нисбатан 111 фоизга бажарилди. Хусусан:

- тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар

7 млрд 318 млн доллар (прогнозга нисбатан 115 %);

- халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари 1 млрд 910 млн долларни (прогнозга нисбатан 101 %) ташкил қилди.

а) Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича тармоқ корхоналари томонидан 3 млрд 37 млн доллар (прогнозга нисбатан 106 %) ҳамда ҳудудий лойиҳалар доирасида

4 млрд 281 млн доллар (121 %) ўзлаштирилди.

Тармоқлар бўйича энергетика соҳасида 946 млн долл

(1,6 баробар), нефть ва газ соҳасида 658 млн долл (3,2 баробар), тоғ-кон металлургия соҳасида 628 млн долл (1,2 баробар), қурилишматериалларни ишлаб чиқиш саноатида 162 млн долл (1,1 баробар), тўқимачилик соҳасида 128,7 млн долл, кимё саноатида 97 млн долл (2,8 баробар) ва ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари кузатилган бўлса, ҳудудлар бўйича асосий ўсиш Хоразм (1,6 баробар), Сирдарё (110 %) ва Бухоро (109 %) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

б) Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (жами ҳажмга нисбатан 25 фоиз ёки 471 млн доллар), Жаҳон банки (20 фоиз ёки 382 млн доллар), Хитой (16 фоиз ёки 300 млн доллар), Ислом тараққиёт банки (5,2 фоиз ёки 99 млн доллар)

ва Япония (3,9 фоиз ёки 75 млн доллар) давлатларининг молия институтлари ҳиссасига тўғри келди.

Ушбу маблағлар асосан транспорт (24 фоиз ёки 466 млн доллар), энергетика (21 фоиз ёки 404 млн доллар), қишлоқ ва сув хўжалиги (17 фоиз ёки 328 млн доллар), соғлиқни сақлаш (7,5 фоиз ёки 143 млн доллар), коммунал хўжалиги (7,2 фоиз ёки 138 млн доллар) ва қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши (6,3 фоиз ёки

121 млн доллар) соҳаларига йўналтирилди.

в) Ҳисобот даврида Давлат инвестиция дастури доирасида

4 млрд долларлик 224 та йирик ва аҳамиятли лойиҳалар ишга туширилиб, 30 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 4,2 млрд долларлик 10 828 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига

136 мингта янги иш ўринлари яратилди, жумладан:

– саноат йўналишида - қиймати 1,6 млрд долларлик 2 922 та лойиҳа, 66 мингта иш ўрни

– хизмат кўрсатиш йўналишида - қиймати 1,8 млрд долларлик 4 763 та лойиҳа, 43 мингта иш ўрни

– қишлоқ хўжалиги йўналишида - қиймати 845 млн долларлик 3 143 та лойиҳа, 27 мингта иш ўринларини яратилишига эришилади

Ҳукумат комиссияси томонидан жойларда олиб борилган ишлар натижасида 1,2 млрд долларлик 2 121 та лойиҳалар белгиланган муддатлардан олдин ишга туширилиши таъминланди ҳамда 36,5 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, Худудий дастурларда кўзда тутилмаган 715 млн долларлик 3 073 та қўшимча лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига

27 мингта янги иш ўринлари барпо этилди.

2. 2021 йил якуни билан 10,7 млрд долларлик хорижий инвестициялар (ўсиш 106 %) ўзлаштирилиши, шундан 10,2 млрд доллар асосий капиталга кутилмоқда. Хусусан:

- тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар 8,6 млрд доллар, шундан 8,1 млрд доллар асосий капиталга;

- халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари 2,1 млрд долларни ташкил қилади.

а) Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича тармоқ корхоналари томонидан 3 млрд 864 млн доллар (прогнозга нисбатан 105 фоиз), ҳамда ҳудудий лойиҳалар томонидан 4 млрд 730 млн доллар (118 %) ўзлаштирилиши кутилмоқда.

б) Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги умумий кредит қиймати 11,6 млрд долларлик 100 та инвестиция лойиҳалари доирасида 2,1 млрд доллар (прогнозга нисбатан 100 %) ўзлаштирилишига эришилади.

в) Жорий йил якунлари бўйича Давлат инвестиция дастури доирасида 5,85 млрд долларлик 318 та йирик ва аҳамиятли лойиҳалар ишга туширилиши таъминланади ва натижада

47,5 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида

6,5 млрд долларлик 13 937 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 214 мингта янги иш ўринлари яратилади, жумладан:

– саноат йўналишида - қиймати 2,6 млрд долл 3 847 та лойиҳа, 110 мингта иш ўрни

– хизмат кўрсатиш йўналишида - қиймати 2,8 млрд долл 6 309 та лойиҳа, 67,9 мингта иш ўрни

– қишлоқ хўжалиги йўналишида - қиймати 1,1 млрд долл 3 781 та лойиҳа, 36,0 мингта иш ўринларини яратилишига эришилади.

 

II. Экспорт бўйича

1. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида республика экспорти (махсус экспортсиз) 10 млрд 841 млн долларни ташкил этди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 131 фоизга ёки 2 млрд 565 млн долларга ўсиши таъминланди.

Экспорт ҳажмларининг ўсиши асосий драйвер соҳалари сифатида белгилаб олинган тармоқлар ҳамда юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ҳисобига таъминланди. Жумладан, тўқимачилик маҳсулотлари (1,6 баравар, +982 млн доллар), электротехника маҳсулотлари (1,8 баравар, +227 млн доллар), қурилиш материаллари (1,8 баравар, +173 млн доллар) ва транспорт воситалари (1,8 баравар, +134 млн доллар) экспортида сезиларли ўсиш таъминланди.

Бундан ташқари, республининг барча ҳудудлари томонидан экспорт кўрсаткичлари тўлиқ таъминланди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144 фоизга ёки 1 млрд 652 млн доллар ўсишга эришилди. Жумладан:

Фарғона вилояти (1,5 баравар, +220 млн доллар), Самарқанд

(1,6 баравар, +156 млн доллар), Тошкент вилояти (1,3 баравар,

+150 млн доллар), Андижон (1,3 баравар, +133 млн доллар), Қашқадарё (1,7 баравар, +81,6 млн доллар) вилоятлари ва Тошкент (1,6 баравар, +443 млн доллар) шаҳрида кескин ўсиш суръатларига эришилди.

Ҳисобот даврида 870 млн долларлик 1,4 млн тонна 65 турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қиймат жиҳатдан 93 фоизга, миқдор жиҳатдан

100 фоизга бажарилди.

Шу билан биргаликда, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида ҳудудларда узум ва такрорий экин ҳисобига етиштирилган маҳсулотларни тизимли равишда экспортга ортиш ишлари ташкил қилинганлиги натижасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан узум экспорти 72,4 минг тоннага, дуккакли ва мойли экинлар 32,2 минг тоннага ва сабзавотлар 13,7 минг тоннага кўпайишига эришилди.

Ҳисобот даврида 870 млн долларлик 1,4 млн тонна 65 турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қиймат жиҳатдан 93 фоизга, миқдор жиҳатдан

100 фоизга бажарилди.

Шу билан биргаликда, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида ҳудудларда узум ва такрорий экин ҳисобига етиштирилган маҳсулотларни тизимли равишда экспортга ортиш ишлари ташкил қилинганлиги натижасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан узум экспорти 72,4 минг тоннага, дуккакли ва мойли экинлар 32,2 минг тоннага ва сабзавотлар 13,7 минг тоннага кўпайишига эришилди.

2. Ҳукумат комиссияси доирасида экспорт ҳажмларини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар фаол давом эттирилади. Хусусан:

“экспортчибай” ишлаш тизими натижадорлиги оширилиб, жами экспортнинг 80 фоиз ҳажмларини таъминловчи 595 та корхоналар томонидан 2,6 млрд долларлик экспорт амалга оширилади;

- халқаро кўргазма ва ярмаркалар давомида имзоланган 120 млн долларлик экспорт шартномалари ижроси тўлиқ таъминланади;

- ғалладан бўшаган майдонларда етиштирилган 416 млн долларлик 800 минг тонна сабзавот, дуккакли ва полиз маҳсулотларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб, экспортга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Натижада, 2021 йил якуни билан республика экспорти (махсус экспортсиз) 12 млрд долларни ташкил этиши ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 130 фоизга ёки 2,8 млрд долларга ўсиши кутилмоқда. шундан ҳудудлар томонидан 6,6 млрд долларлик (ўсиш 147 %) маҳсулотлар экспорт қилиниши таъминланади.

Шунингдек, экспорт фаолиятига 2,2 мингта янги корхоналар жалб этилиб, 156 та янги турдаги маҳсулотлар экспортга йўналтирилади ҳамда 42 та янги экспорт бозорларига чиқишга эришилади.


Report Page