Интернетда тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган ҳолат юзасидан изоҳ

Интернетда тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган ҳолат юзасидан изоҳ

@BB_Tulyaganov

Шу кунларда Ижтимоий тармоқларда Янгийўлда яшовчи фуқаро ўзининг оғиз қисмини тикиб олиб мурожаат қилгани, кейинроқ унинг уй томига чиқиб олиб, ўзини пастга ташламоқчи бўлгани акс этган видео хабарлар кенг тарқатилди ва муҳокамалар марказида бўлди. 

Куни кеча эса, шу фуқаронинг туман ИИБ ходими билан СУД биносида турганлиги суратлари тарқалиб, ОАВ вакиллари томонидан вазиятга изоҳ сўралмоқда. 

Маълум қиламизки, жорий йил 20 август куни Янгийўл тумани «Халқобод» МФЙда яшовчи 1991 й.т. фуқаро С.Т. уст кийимларини ечиб, хонадон томига чиққан ва ўзини пастга ташлашини айтиб, бақириб атрофдагиларни йиғган.  

Ушбу воқеа жойига етиб борган ҳудудий ИИБ ходимлари фуқарони тинчлантириш ва ундан нима мақсадда бу ишни қилаётгани сўраб, барчасини қонуний тартибда ҳал этилишини билдирган вақтларида, фуқаро ИИО ходимлари ва атрофдаги шахсларни турли куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаган.

Баланд овозда сўкиниб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ушбу ҳаракатларини давом эттирган.

Ҳолат юзасидан шу куни ЖИБ Янгийўл туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида фуқаро С.Т. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ва 194 моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фуқаро судда маълум қилишича, ўзини томдан ташлашига сабаб, номаълум бир аёл (блогер) келиб унга «шантаж қилиб масалангни ҳал қилиб юрибсан-ми?» деган сўзлари туртки бўлган. 

Маълумот ўрнида, ушбу шахс муқаддам жиноят кодексининг 169 ва 105 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун судланиб, тегишли тартибда чора кўрилган.





Report Page