Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат.
2022 йил 16 октябрь куни соат тахминан 21-15 ларда ҳайдовчи Р.Ў. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автотранспорт воситасини халқаро аҳамиятга молик А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” автомобиль йўли “Ғузор-Қарши” йўналишининг 9 км.га келиб, орқага қайрилиб олиш белгиланмаган жойдан автомобили билан тўсатдан орқага қайрилганда, Ғузор тумани ИИБ ходими Х.Б. хизматдан ташқари, ҳушёр ҳолдатда бошқарувида бўлган "Нексия-3" русумли автомобили билан ҳаракатланиб келиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган "Дамас" русумли автомобилни орқа томонидан уриб юборган.
Натижада “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Ў. бошқарувни йўқотиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ўзини йўналишидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ё.Қ. бошқарувида бўлган “Нексия-1” русумли автомобиль билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида “Дамас” русумли автомобиль салонида йўловчи сифатида кетаётган Ғузор тумани “Авғонбоғ” МФЙда яшовчи фуқаро Т.С. шифохонага олиб борилиб, стоционар тиббий кўрикдан ўтказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.