Интернет ижтимоий тармоқларида икки нафар ўқувчи қизлар томонидан уятли сўзлар орқали сўкиниб тасвирга олинган видеолавҳага вилоят ИИБ томонидан расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида икки нафар ўқувчи қизлар томонидан уятли сўзлар орқали сўкиниб тасвирга олинган видеолавҳага вилоят ИИБ томонидан расмий муносабат

September 08, 2021

Бугун ижтимоий тармоқларда кўплаб кузатувчиларни муҳокамаларига сабаб бўлган уятли сўзлар билан ахмоқона сўзлашиб кўпчиликнинг ҳақли эътирози ва нафратига сабабчи бўлган икки нафар қиз миллий ахлоқимизга зид бўлган видео тасвир тайёрлаб ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

Навоийлик қизларни уятсиз сўзлар билан сўкинган ҳолати акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолатни зудлик билан Ички ишлар бошқармаси ўз назоратига олди ҳамда ўқувчи қизларнинг шахсига ойдинлик киритишга киришишди. Қисқа фурсатларда олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўқувчи қизлар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчи қизлари 2005 йилда туғилган Ж.А. Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланди. Ҳолат 08 сентябр куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шахар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди. Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдиришди.

Қанийди биргина узур билан қилинган хатони тузатиш имкони бўлса… Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар комиссиясига юборилган. 

Нима бўлганда ҳам уларнинг бу ҳаракати қонунда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати










Report Page