Интеллектуал мулк соҳасида масъул давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини ўқитиш юзасидан ўқув машғулотлари бошланди

Интеллектуал мулк соҳасида масъул давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини ўқитиш юзасидан ўқув машғулотлари бошланди

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 11 май куни Интеллектуал мулк департаментида давлатимиз раҳбарининг “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги механизмларни масъул давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ўргатиш бўйича ўқув машғулотлари бошланди.

Унда Адлия вазирлиги ҳамда масъул давлат идоралари жумладан, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Ўқув дарсларида иштирокчи давлат ташкилотлари ходимларига мазкур қарорнинг мазмун моҳияти, унда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш механизмлари тушунтирилди хамда интеллектуал мулк соҳасига оид муҳим маълумотлар етказилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қарор билан Ўзбекистон тарихида илк маротаба интеллектуал мулк соҳасини комплекс ривожлантиришга мўлжалланган 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Ўз навбатида масъул давлат органлари ва ташкилотларга интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилишга оид қўшимча вазифалар юклатилди.

Эслатиб ўтамиз бу каби ўқув машғулотлари бир ой давомида республиканинг барча ҳудудларида ўтказилади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page