Интелектуал салоҳияти баланд ёшлар
Ботир ШоғуломовДавлатимиз сиёсатида таълим тизимига бўлган эътибор ва ғамхўрлик натижасида мнемоника, ментал арифметика каби интелектни ривожлантиришга қаратилган мутлақо янги замонавий ўқитиш услублари бугун ёшларимиз ҳаётини тубдан ўзгартириб, уларни жамият ҳаётида муносиб ўрин олишига хизмат қилмоқда.
Ёшларни интелектини ошириш борасида биринчилардан бўлиб Паркент тумани ёшлари вилоятимизда ташаббус кўрсатиб, Бобур Мирзо Йўлдошбоев бошчилигида бир гуруҳ педагог ёшлар томонидан Ўзбекистон интелектуал Тренерлари федерациясига асос солинганлиги ўз самарасини бермоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида бу федерация аъзоларининг сони 400 нафардан ортганлиги Паркент туманидаги фаол ёшларининг изланиш, интилишларнинг амалдаги исботи бўлди.
Шу муносабат билан “Ўзбекистон интелектуал Тренерлари федерацияси” нодавлат нотижорат ташкилотининг вилоят бўйича аъзоларига тоифа сертификатлари топшириш маросими ОАВ вакиллари томонида ижтимоий тармоқларда ёритиб борилди.
Тадбирда вилоятимиз ва Паркент туманининг мутассади ташкилот раҳбарлари ҳамда туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов иштирок этди.