Инспекторга пора таклиф қилган ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

Инспекторга пора таклиф қилган ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

Наманган ИИБ Ахборот хизмати

Жорий йил 1 май куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:35 ларда, Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида хизмат олиб бораётиб, Нексия русумли автомашинани тўхтатиб текширган вақтида ҳайдовчи автомашинасини капронли газ баллон билан бошқариб юрганлигини аниқлаган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдонига олиб кириб қўйган. Бироқ ҳайдовчи автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 500.000 сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлигини билдириб, фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Инспекторнинг билдиргисида кўрсатилган важларни текшириш мақсадида, шу куни ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими, Бошқарма ЖҚБ КИЖҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир белгиланиб, ўтказилган тадбир давомида, Наманган шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган “Автопарк” биносининг кириш қисмида ҳайдовчи инспекторга 500.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 17 август куни Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.



Report Page