Инсон тақдири ҳақида таъсирли ҳаётий воқеа

Инсон тақдири ҳақида таъсирли ҳаётий воқеа

Фируз Аллаев

Ишхонамизда бир бола бўларди, бола дейман-у, 36 ёшли йигит. Аммо у ўзгача эди, очиғини айтганда, табиятан телбанамо (касал). Умуман ақлли эмас, бори шу унинг! Шунга қарамай, уни ишга олдим. 6 йил мобайнида уни ишга олганимдан асло афсус чекмадим. Энг қизиғи, у ўзининг табиатан тентаклигини билар ва буни яширмас ҳам эди. Устига устак иш сўраб келганида:

– Салом! Мен ақлли эмасман буни яширмоқчи ҳам эмасман, аммо онамга дори олиб беришим учун менга иш керак, онам энди ишлай олмайдилар, – деганди.

Бу ҳолат мени бироз ҳайратлантирган бўлса‑да, тушундимки, бу одам касалманд бўлгани билан унга енгилроқ юмушларни топшириш мумкин. У менга “Ёмғир одами” номли севимли асаримнинг қаҳрамони бўлмиш Дастин Хофманни эслатиб юборди. Қаршимда турган одамнинг кимлигини билганим ҳолда уни ҳафа қилишни истамай:


– Сиз ўзининг тентаклигини ҳар турли йўллар билан айёрона яширишга уринаётган кўпчилик одамлардан анча ақллироқсиз, эртадан ишга чиқишингиз мумкин, – дея дарров кириб кетдим.


Ўша кундан бери у ишхонамизнинг бир “арзанда”сидек бўлиб қолди. У ҳамма қатори ишлар, тўғри ҳаммадек эмас, балки улардан ҳалолроқ, тарбиялироқ, интизомлироқ ва, умуман олганда, барча ходимларимнинг ичида энг яхшиси эди. Онасини инсультдан сўнг оёқга турғизди. Тўғри, дори-дармонлари ва муолажаларига озроқ қарашишга тўғри келди, аммо барча хизматларини ҳеч нолимай, ёлғиз ўзи бажарди! Биз уни шунчалик яхши кўриб қолгандикки, 75 килодан 100 килогача семиртириб юборибмиз!))


Ҳа, жуда боғланиб колибмиз... Ўтган куни ишхонага анчадан бери энди борган эдим, ёрдамчим:

– Олег ишдан бўшамоқчи, балки қолишга ўзингиз кўндирарсиз, биз усиз нима қиламиз?! – деб қолса бўладими.


Ўзим ҳам қотиб қолдим! Қандай қилиб бўшамоқчи? Қаёққа? Нега? Хонамга чақиришларини сўрадим. 10 дақиқалардан сўнг боши ерга теккудек бўлиб эгилган ҳолда, кўзимга ҳам қарай олмай кириб келди....


– Олег! Нима бўлди? Нимадан норозисан? Кимдир хафа қилдими? Кўрсат менга ўшани, ходимларнинг ярмини ҳайдайман керак бўлса!

– Йўқ асло, нималар деябсиз, уларнинг барчасини яхши кўраман... мен... шу... шунақа...

– Чўзмастдан гапира қол, онанг билан қандайдир муаммо бўлмадими?

– Онам яхши, раҳмат... Мен уйланмоқчиман!


Чайналган кассетадай бўлиб довдираб “Қанақасига уйланасан” дебман. Мен кимманки унга бундай гапиргани, у ҳам мендек одам ахир, у ҳам барча одамлардек йўл тутишга ҳақли‑ку! Ўз саволимдан ўзим ҳижолат тортдим;

– Уйланиш керак албатта, танлаган қаллиғинг ҳам шуни истаябдими ахир?

– Ҳа, албатта, у мени бир йилдан буён уйига чақиряпти, Швецияга. Онам иккаламизни таклиф қиляпти. У мени ва онамни яхши кўради!

Бу менга умуман ёқмади телбанамо одамни Швецияга... Яна онаси билан. Мен учун сафсатадек туюлди.

– Яхши қиз бўлса керак-а, агар онанг билан ўша юртларга боришга тайёр бўлган экансан!

– У жуда ҳам чиройли, маллароқ ва мендан ақллироқ! Ҳозир сизга унинг расмини кўрсатаман.


Шундай дея у чўнтагидан айфон 7ни чиқарди. Оҳо, ёмонмас, дея ўйладим. Қанча йиллардан буён унда эски Рейзер ғиштсифат телефони бўларди. Арзирли телефонга ўтиши учун биз эскисини “ўғирлаш”га узоқ вақт уриниб келардик. Туғилган кунида мен ўзимнинг атига ярим йилгина ишлатган янги Самсунгимни совға қилдим ва ўзимга бошқасини олгандим. Эски телефонидан воз кечиб, ўшани ишлатишига кўниктира олмагандик. Биз унга смартфон ишлатиш мураккаблик қилишини тушунган ҳолда уни аяб ортиқча уринтирмадик. Ҳолбуки, хозир унинг қўлида... айфон! Мен савол беришимга улгурмасимдан у жавоб берди.

– Менга буни Коралина совға қилди ва уни соғиниб қолмаслигим учун ўзининг жуда кўп расмларини юклаб берди...


Айни вақтда миямда хавотирли ҳар хил ўйлар ғужғон ўйнамоқда эди. Расмда қанақадир бетамиз аёлнинг униққан расмларини кўраман деб тасаввур қилиб турибман. Аммо не кўз билан кўрайки, расмда, маълум синдромли малла қизнинг расмини кўриб шокка тушиб қолдим. Мен уларни доимо “ёрқин одамлар” дея атайман. Уларнинг битта хромасомаси ортиқча бўлгани учун улар айбдор эмас-ку ахир. Бошқа жиҳатларини олсак, улар худди биз сингари одамлар, ҳатто баъзи томонлари биздан устунроқ ҳамдир! Ҳар ҳолда улар бизни битта хромасомамиз камлиги учун тентак деб ҳисобламайди! Мантиқан қараганда, улар шундай ўйлаши керак эмасми! Аммо ҳаётда улар жуда ҳам ёқимтой ва безарар одамлар. Уларнинг менга энг ёққан тарафи – доимо кулиб туриши. Шахсан мен учун бу “қуёшли одамларнинг” табассуми, атрофимиздаги ёлғон жилмайиб ичидан сўкиб турган одамларнинг зўраки мийғидаги кулгисидан кўра ёқимлироқдир!


– Ҳақиқатан ҳам жуда гўзал! Омадинг келибди! Агар ҳаммаси сен айтгандай бўлса, мен раҳабаринг сифатида сени қиймасдан, аммо инсон сифатида жоним билан севгилинг ёнига жўнатаман! Агар сен қарши бўлмасанг, онанг билан қўнғироқлашиб, баъзи масалаларни гаплашиб иккалангиз учун самалётга чипта олиб берсам дегандим. Нима дейсан?


Олег ҳар доим ҳушчақчақ жилмайиб юрарди... аммо унинг бунақанги бахтли чеҳрасини аввал ҳеч кўрмаганман! Унинг бундай бахтли кўриниши учун ҳатто Бразилияга бўлса ҳам, қаерга бўлишидан қатъий назар, қанча пул сарфланишига қарамай жўнатган бўлар эдим. У ёш боладек чапак чалиб, айфонидан онасининг рақамига ўзи қўнғироқ қилиб, менга телефонни узатди. Энг асосийси, нима учун аутистларни биздан ақллироқ, деб ҳисоблашимга мисол шуки, у телефонни қўлимга тутқазиб, ўзи эшикни ёпиб ташқари чиқиб кетди! Гап ўзи ҳақида бўлишини билгани сабабли унинг олдида учинчи шахс сифатида беҳижолат гапириш мен учун ноқулай бўлишини англаб чиқиб турган эди! Оддий одамларнинг ҳам шундай қилишга ақли етармиди? Асло, аксинча, шу ерда туриб барча гапларни эшитишга муштоқ турган бўлар эди! Булар ажойиб инсонлар! Ақлли! Тадбирли! Нима учун атрофидаги инсонлар қатори бахтли бўлмаслиги керак? Сизларга айтсам, улар оилаларда бизлардан кўра бахтлироқдирлар чунки бизлардан фарқли ўлароқ улар алдашни, бир-бирига заҳрини сочмайди, севиш ва садоқатли бўлишни уддалайди!


Шундай экан, ким ақллироқ ва ким тентакроқ? Хулоса ҳаммага маълум деб ўйлайман!))


Айтганча, унинг онаси билан нима ҳақида гаплашганим ҳақида айтсам. Хуллас, онаси у қизни жуда яхши билар экан ва ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ экан... Сўнг мен эртага, аниқроғи, бугун эрталаб соат 8 да собиқ ходимимни ва унинг онасини Шереметово аэропортига кузатиб қўядиган бўлдим. 11:25да улар Стокгольмга учиб кетишади. Улар биргаликда бахтли бўлишади, мен эса улар бахтли эканлигидан ёлғиз ўзим бахтли бўламан! Март ойигача ҳеч нарса ўзгармаса, мен ҳам Стокгольмга энг яхши ва энг кўтаринки руҳдаги ходимимни уйлантириш учун учиб бораман!


Бу каби инсонларга қараб одам ҳеч нарсани қизғанмайди, на вақтини, на пулини, на кучини, аксинча, фақат уларнинг ҳаёти янада яхшироқ бўлишини ўйлайди, халос! Сўнг атрофда меҳрибонлигингни заифлик дея баҳоловчиларни кўрасан, улар сенинг қалбингга тупуришга ҳаракат қилаётганини кўрасан. Уларга қараб туриб, уларни кўришни ҳам, истамаслигингни ҳам ҳис этасан, ундайлар сен учун ҳеч ким ва ҳеч нарсани англатмайди, улар сен учун мавжуд эмас! Лекин барибир яхши инсонлар дунёда кўп. Айнан шунинг учун ҳам бу ер шари ҳамон айланиб турмоқда.


Эрталаб ухлаб қолиб аэропортга кеч қолмаслик учун мен бориб қаҳва ича қолай...


Манбаа: Neteye.ru


Рус тилидан Айгул Пернебекова таржима қилди.


Кечадан бошлаб ХХ асрнинг энг машҳур романларидан бири Дениел Кизнинг “Элжернонга аталган гуллар” китобининг сотуви “Асахий Боокс” лойиҳаси доирасида бошланди. Асарни таржима қилишдан асосий мақсадларимиздан бири жамиятимизнинг эътиборини айнан ақлий заиф, имконияти чекланган, ногирон фуқароларимизга қаратишдир. Бу китоб ҳаёт ҳақида дунёқарашингизни, атрофингиздаги инсонларга, айниқса имконияти чегараланганларга нисбатан муносабатингизни ўзгартириши мумкин.


Ўзим ушбу китобни ўқиб туриб эстетик оргазм олдим ва сизга ҳам тавсия қиламан.


https://asaxiy.uz/product/knigi/zha%D2%B3on-adabiyoti/deniel-kiz-elzhernonga-atalgan-gullar-predzakaz


Report Page