Инсон ҳаётига суиқасд жазосиз қолмади

Инсон ҳаётига суиқасд жазосиз қолмади

ЖИБ Наманган вилоят суди

Ж.А. 2019 йил 28 май куни соат 03:00 ларда турмуш ўртоғи З.М. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида бирга яшамаётгани сабабли у билан ажрашиш юзасидан гаплашиб олиш баҳонасида унинг яшаш манзилига бориб, уйнинг ташқари томондаги дарвозасини тақиллатиш орқали бир неча маротаба чақирганида турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари бошқа вилоятга деҳқончилик билан шуғулланиш мақсадида кетишгани учун уйдан ҳеч ким чиқмаганига қарамасдан, уйнинг дарвозасини бир неча маротаба тақиллатиб, кўча томондаги дераза ойналарини синдириб, бақир-чақир қилгани сабабли мазкур уйга қўшни бўлиб яшовчи Г.Т. яшаш хонадонидан чиқиб, унга бақир-чақир қилмаслигини айтиб, қўшниси уйида бўлмагани учун З.М.нинг амакиси Б.К.га қўнғироқ қилиб, бу ҳақда хабар берган.

Фуқаро Б.К. ўзининг фуқаровий бурчини бажариш мақсадида, шу куни соат 03:30 ларда жияни З.М.нинг яшаш уйининг дарвозаси ёнида бақир-чақир қилаётган Ж.А.га тинчланиши, уйда ҳеч ким йўқлигини билдириб, уйига кетишини сўраганидан ғазабланиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан безорилик оқибатида, бақир-чақир қилишда давом этиб, Б.К. у томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида унинг ёнига келган вақтда, уни қасддан ўлдириш учун қулай фурсат келганини англаган ҳолда ўзининг ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Б.К.ни ўлдириш ниятида қуролланиб, ўзининг фуқаролик бурчини бажараётган Б.К.ни ҳаёти учун муҳим бўлган кўкрак, қорин соҳаларига 6 маротаба қасддан уриб, оғир тан жароҳати етказаётганида Б.К. ҳодиса жойидан қочиб, фуқаро Х.Т.ни яшаш хонадонига ёрдам сўраб кириб кетгани сабабли ўзининг жиноий тажовузини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмасдан, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Вилоят судининг 2019 йил 2 октябрпь кунги ҳукмига асосан, судланувчи А.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г,л,” бандлари, 219-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг судьяси Б.Бабамирзаева­