Инновацион мактабда илк машғулотлар якунланди

Инновацион мактабда илк машғулотлар якунланди

@Oilamarkazi

Маълумки, жорий йилнинг 31 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” ўз ишини бошлаган эди.

Ушбу инновацион мактаб Шайхонтоҳур тумани ФҲДЁ бўлими қошида ташкил этилган бўлиб, унда илк бор Шайхонтохур туман ФҲДЁ бўлимига никоҳ шартномаси тузиш учун ариза топширган 15 та жуфтлик келин-куёвлар оилавий муносабатларнинг маънавий-ахлоқий асослари, оила иқтисодиёти, никоҳ муносабатлари ва саломатлик, репродуктив саломатлик каби бир қанча йўналишларда ўқув-машғулотлари ўташди.

31 октябрдан ўз ишини бошлаган ўқув-курси илк ўқувчиларини 16 соатлик ўқув машғулотлардан кейин 23 ноябрь куни учирма қилди. Иштирокчиларга “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази сертификатлар тақдим этди.



Report Page