InfinBANK мобил иловасидан фойдаланиш бўйича кўп бериладиган саволлар
InfinBANK
1. Aгар сиз иловага кира олмасангиз...
...унинг версиясини текширинг. Эҳтимол, у эскирган бўлиши мумкин. Янгилаш учун PlayMarket ёки AppStoreʼни очинг ва иловангизни охирги версиясигача янгиланг (минимум 3.0.1).

2. Иловада муваффақиятли авторизациядан ўтиш учун...
...InfinBANK филиалида очилган пластик картангиз маълумотларини киритишингиз керак.
Aвторизация қуйидаги босқичларда ўтади:
· Иловани биринчи марта ишга туширганда, очилган экранда ўзингизга мос тилни танланг ва “Давом этиш” тугмасини босинг;
· Юқори ўнг бурчакда пластик карталар акс этган экранда “Кириш” тугмасини босинг;
· Кейинги экранда навбати билан 16 хонали карта рақамини, картанинг амал қилиш муддатини киритинг ва охирида “Кириш” тугмасини босинг.

3. Aгар илова “ишламаса”...
...аниқроғи, қандайдир хато ҳақида билдиришнома юборса ёки сизнинг карталарингиз, омонатларингиз ёки кредитларингизни кўрсатмаса. Иловадан чиқинг ва қайта авторизациядан ўтинг. (2-бандга қаранг)
Бунинг учун қуйидаги иккита ҳаракатни амалга ошириш керак:
· Илованинг асосий экранида юқори чап бурчакдаги портрет белгисини босинг;
· Кейинги экранда юқори ўнг бурчакда жойлашган “Чиқиш” тугмасини босинг.

4. Aгар сиз СМС-хабарнома функциясини ўчирмоқчи бўлсангиз...
... қуйидаги ҳаракатларни амалга оширинг:
· Aсосий экранда “Карталар” тугмасини босинг;
· Кейин хабарномаларини ўчирмоқчи бўлган картангизни танланг;
· Кейинги экранда “Созлов” белгисини босинг;
· Охирги экранда силжувчи тугмачани ўчиқ ҳолатга ўтказинг (чап ҳолат).
